UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  0 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  124 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Ойбек Рустамов: “Барча футбол мухлисларини уйда қолишга чақираман” Янгиликлар

Ойбек Рустамов: “Барча футбол мухлисларини уйда қолишга чақираман”

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Ойбек футболга кириб келишингиз ҳақида гапириб берсангиз

-Футболга кириб келишимга сабаб, болалигимдан менда  “миллионлар ўйини”га қизиқиш жуда катта эди. Учкўприк туманидаги Олмурод қишлоғи кўчаларида ҳамда кейинчалик эса ўзим ўқиган 33- мактаб майдонида футбол ўйнаб, ҳар хил мусобақалар, макатаблараро ўйинларда қатнашардим.  Қолаверса амаким ҳам футболчи бўлгани сабабали мени ҳам ўзлари билан олиб кетишар эди. 9 ёшимда амаким мени  маҳалламиздаги футбол тўгарига олиб боришган. Биринчи устозим Самандар Мелибоев қўл остида футболнинг илк сирларини ўрганганман. Устозим билан турли мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритганмиз.

2012 йили Тошкентнинг “Спартак” клубга ўтдим ва у ерда  Миразиз Мирзааҳмедов ва Жамолидин Раҳматуллаев қўл остида тўп сурганман, Тошкент шаҳар чемпионати 2-лига ўйинларида қатнашганман.

2016 йили эса “Қўқон-1912”  жамоасининг ўринбосарлар таркибига келиб кўшилдим. У ерда Муҳсин Низомидинов бошчилигида , олий лига жамоаларининг   ўринбосарлари иштирокидаги чемпионатда  фахрли 3-ўрини эгаллаганмиз. 2016 йилдан бери “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурмоқдаман.

-2020-йилги футбол мавсумидан нималарни кутган эдингиз ?

-Очиғини айтсам мен бу йилдан жуда кўп нарсаларни кутгандим. Йил бошида Таиланд мамалакатида бўлиб ўтган U23 Осиё чемпионатида иштирок этдик. Мен Японияда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига йўлланмани аниқ оламиз деб ишонган эдим. Тақдир бизга олимпиада ўйинларида иштирок этишни насиб қилмаган экан, терма жамоамиз ярим қадам қолганда бу йўлланмадан қуруқ қолди. Мана шундан сўнг бироз кайфиятсиз ҳолда “Қўқон-1912” жамоамиз йиғинларига келиб қўшилдим.
Энди барча умидларим чемпионатда муносиб иштирок этиб, Қўқонлик мухлисларимизни , ота-онам , маҳалладошларим ва ўртоқларимни хурсанд қилиш.

-Мухлислар сизни марказий ҳимоя чизиғида тўп суришингизга ўрганиб қолишган эди. Кўрдикки бу мавсум “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи сизни марказда  ўйнашингизни истамоқда ? Сизга ўзи қандай позицияда ўйнаш қулай ?

-Хабарингиз бор, ўтган мавсумда  марказий ҳимояда ўйнадим. Жамоамизга янги мурабий Бахтиёр Ашурматов келишди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси ўзининг услуби бўлади. Бош мураббий тайинланган вақтда мен Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатида қатнашаётган эдим.  Февраль ойида жамоамизга келиб кўшилдим ва бош мураббий билан  кўришдим.  Бахтиёр Ашурматов менга марказий ярим ҳимояда ўйнатмоқчиликларини, бу позицияда ҳам бемалол ўйнаб кета олишимни айтишди. Мен  ҳар доим футбол  ўйнашга тайёрман марказий ҳимоя ёки марказий ярим ҳимояда аҳамиятсиз. Асосийси жамоамга фойдам тегса бўлди. Бош мураббийимиз ва мухлисларимиз хурсанд бўлсалар мен хурсанд бўламан. Аслида замонавий футболда ҳар бир футболчи унверсал бўлиш керак деб ўйламан.

-Бу йил таркибга янги қўшилган футболчилар ва легионерлар  ҳақида фикрингиз ?

-Таркибимизга келган футболчилар билан тезда чиқишиб битта оиладек бўлиб қолдик. Кўпчиликлари билан аввалдан ҳам таниш эдик.  Легионерлар борасида айтадиган бўлсам, Сербиядан келган Иван Йосович  жамоамиз аъзолари билан тезда киришиб кетди. Йосович жуда одобли, одамжонли йигит экан.  Суперлига бошланишига яқин қолганда Якуба Бамба келиб қўшилди. У  ҳозирда барчада илиқ таассурот колдирмокда. Мухлисларимиз ҳам уларни яхши кутиб олишди.  Қолган футболчилар менинг акаларим бўлиб қолган. Яна бир хорижлик ўйинчи Филип Райевацга келсак, уни таърифлашга ҳожат йўқ. Ўзи  салкам Қўқонлик бўлиб қолган, хатто мухлислар унга Абдуллажон деб ўзбекча исм ҳам қўйишган. Ўйлайманки бош мураббийимиз анчагина кучли таркибни йиға олдилар. Янги келганлардан Музаффар Музаффаров, Ботирали Эргашев каби футболчиларни суперлиганинг деярли барча жамоалари ўз таркибларида кўришни истасалар керак.

-Айни кунларда спорт формангизни қай тарзда ушлаб турибсиз ?

-Ўзингиз билиб турганингиздек коронавирус пандемияси ҳозирги кунда бутун дунёда футбол учрашувларини тўхтаб турибди. Бундай вазиятда биз футболчиларга спорт формамизни ушлаб туриш жуда муҳим ҳисобланади. Айни кунларда мурабийларимизнинг бизга берган режалари асосида уйда спорт формамизни ушлаб туриш учун  машғулотларни бажариб турибмиз. Ҳар куни бош мураббийимиз телеграмм орқали бизга шароитимиздан келиб чиқиб машғулотлар режасини бериб туришибди. Умид қиламанки   тез орада бу коронавирус деган бало Ўзбекистонни тарк этади ва юртмизда яна байрамлар , футбол ўйинлари давом этади. Ҳозирча эса  “УЙДА ҚОЛИНГ” шиорига амал қиляпмиз.

-Ойбек Рустамовнинг футболдаги кумири ким ?

Менга дунё футбол юлдузларидан, Бразилия термаси ҳамда Мадриднинг “Реал” жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси  Казимиронинг ўйинлари ёқади. Унинг ўйинларини томоша қилсам маза қиламан, ундан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қиламан.

-Мухлисларга тилакларингиз

Барча Ўзбекистонлик футбол мухлисларига , шу жумладан Қўқонлик мухлисларимизга аввало соғлик тилайман. Барчаларини айни кунларда уйда қолишга чақираман. Биз бирлашсак албатта ҳар қандай касалликни енгамиз. Ишонинглар яхши кунларга оз қолди. Яна футбол учрашувларида кўришамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика