UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  7 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Ойбек Касимов: "Спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари лозим" Янгиликлар

Ойбек Касимов: "Спортчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари лозим"

Матбуот анжуманини МОҚ матбуот бўлими бошлиғи Шавкат Жалилов очиб берар экан, дастур ҳақида қисқача тушунтирган ҳолда сўзни ташкилот Бош котиби Ойбек Касимовга берди.

“Давлатимиз раҳбари томонидан спортга берилаётган эътибор натижаси ўлароқ йилдан йилга спортдаги ютуқларимиз ошиб, ижобий ўзгаришлар сони кўпайиб боряпти. Бугунги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ташкилот ва ОАВ ўртасидаги боғлиқликни йўлга қўйган ҳолда, йил давомида спортимизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар билан сизларни таништириб боришдир. Мустақилликка эришганимиздан сўнг 5 марта ёзги, 6 марта қишки Олимпиада ўйинларида қатнашдик. Шу кунгача 6та олтин, 5та кумуш ва 10та бронза медалларини қўлга киритдик. Рио-2016га эса ҳозирча 52та йўлламани нақд қилганмиз, олдимизда ҳали саралаш ўйинлари кўп, ҳали лицензияларимиз сонини ошади. Энг муҳими МОҚ спорт федерациялари олдидаги барча вазифаларни ортиғи билан бажарди. Энди улар юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари лозим бўлади”, - дейди кириш сўзида Ойбек Омилович.


Ойбек Омиловичнинг кириш сўзидан сўнг навбат савол-жавобларга берилди. 

Тимур Низаев (“Правда Востока”): – Олимпия ҳаракати қандай тартибда ишлаяпти, ҳудудлардаги фаолият ҳақида гапириб берсангиз.

Фарҳод Турдиев (МОҚ Вице-президенти): – Лондон ва Рио олимпиада ўйинларининг дастури ўртасида фарқ бўлди. Бу сафар биз федерациялар билан тўғридан – тўғри ишладик ва ҳар бир вилоят билан алоҳида иш олиб бордик. Туманларга бўлган эътиборимиз ошиб, уларга амалий ва моддий ёрдам бериб борсак, ўз-ўзидан Осиё ўйинлари ва Олимпиададаги натижаларимиз юқорилаб бораверади. Бу борада аввало биз яхши савиядаги маҳаллий кадрларни йиғишни бошладик. Тўғри, барчаси ҳам доим режа асосида кетавермайди. Андижон, Фарғона, Навоий ва Қорақалпоғистонда ишлар анча илгарилаб кетди.

Норбек Ниёзов: (“Спорт ТВ”) – Лондон Олимпиадаси олдидан ва мусобақа пайтида бизда допинг билан боғлиқ муаммо пайдо бўлган эди. Ундан ташқари Лотин Америкасида тарқалиб борилаётган “Зика” вирусига оид фикрингиз.

Маъриф Каримов (МОҚ ҳузуридаги тиббиёт маркази раҳбари): - Ҳар бир мусобақада допингга алоқадор хабарларни кўрамиз. Ўз-ўзимизни допинг борми-йўқми аниқлай оламизми? Бунинг учун лицензия керак. Лицензия катта пул туради. Шунинг учун ХОҚ Ўрта Осиё учун фақатгина марказлашган допинг марказини очган.  Оддий “активиген” таблеткаларида ҳам ХОҚ рўйхатидан ўрин олган допинг химик моддаси бўлиши мумкин. Биз бу таблеткаларни ўзимиз ўрганишимиз мумкин, лекин бу қонун бузарлик бўлади ва бунинг жаримаси жуда катта. 

“Зика” масаласига келсак, Олимпиадада бизнинг марказдан шифокор бўлади ва спортчиларимизнинг соғлиғига жавобгарликни ўз бўйниларига оладилар. Сафар олдидан мезбон давлат бизга қандай дори воситалари билан ташриф буюришимиз мумкинлигини айтадилар. Биз нафақат “Зика” бўйича, балки бошқа касалликларнинг ҳам олдини олиш бўйича иш олиб борамиз.

“Зика” вируси ҳақида МОҚ халқаро бўлими бошлиғи Баҳодир Ҳусанхўжаев ҳам, ташкилотга мазкур масалада келиб тушган хат мазмунини айтиб ўтди:

–  Бразилия ҳукумати “Зика” борасида ҳеч қандай хавф йўқлигини айтиб ўтди. Бу касалликнинг ечими топилаётгани, муҳими спортчилар ўртасидаги қўрқувни йўқотиб, мусобақани чиройли тарзда ўтказишни маслаҳат берди. Олимпиада ўйинларини қолдириш борасида ҳеч қандай гап сўз бўлмаган.

Даврон Файзиев (“Спорт ТВ”): - Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида спортчиларимиз иштирокидаги тадбирларга қандай тайёргарлик кўриляпти?

Баҳодир Ҳусанхўжаев: – 2015 йилниг август ойида ХОҚ ҳар бир МОҚ вакилларини бир ерга тўплаган ҳолда мусобақани юқори савияда ўтказиш борасидаги махсус инструкцияларни берди. Ҳар кварталда (3 ойда) қилинаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб бориляпти.

Байрам Айтмуродов (“ЎзА”): - Оқсаш кузатилаётган ҳудудлар ҳам борми?

Маткаримов Рашид (Олимпия ҳаракатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи): - 10 йил давомида туманлардаги тизим ишламади. Бизда 194та туман мавжуд. Туманлардаги спорт тадбирлари йўқ, молиялаштирилмай қўйилганди. Бу эса 10 йил ўтиб ўз сўзини айтди ва биз сўнгги Олимпиадада қониқарли натижага эриша олмадик. Ҳар бир цикл камида 10 йилни ўз ичига олади. Бугунги кунга келиб ҳар бир нуқтада иш жараёни яхши йўлга қўйилди, лекин бу ишларнинг мевасини кейинги йил Олимпиадаларда кўришимиз мумкин, боиси бу ёшлар ҳозир эндигина 12-15 ёшни ташкил этишмоқда. 

Сапармат Сафаев (“Спорт ТВ"): – Лондон Олимпиадасида МОҚ тарихидаги энг қониқарсиз натижа қайд этилган эди. Жорий олимпиадада нимани кутяпсизлар, ундан ташқари оғриқли нуқтамиз бўлиб қолаётган қачон жамоавий спорт турларидан ҳам Олимпиадада жамоамиз иштирок этади?

Фарҳод Турдиев: – Ҳозир тушимизда ҳам Олимпиадани кўряпмиз. Бизни ким кўрса, биринчи берадиган саволи нечта лицензия қўлга киритилади бўляпти. Авваллари МОҚ спорт федерациялари олдига талаб қўя олмасди. Ҳозир вазият ўзгарди, энди биз бемалол спорт федерацияларига ўз талабимизни қўя оляпмиз. Бугунгача 54та лицензияга эга чиқдик. Кўпчилик лицензия олиш бизнинг қўлимизда деб ўйлайди, йўқ бу спорт федерацияларининг иши. Жамоавий спорт турларига келадиган бўлсак, у ерда қийин бўляпти. Ҳозир велоспортдан ташқари қолган федерациялар бизга янги лицензияларни беришга яқин туришибди. Боиси, жаҳон чемпионатлари якунига етиб бўлди, энди ҳудудий босқичларда ўйналадиган лицензияларни қўлга киритишимиз керак, бу бир мунча осонроқ кечади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев (ФК “Бунёдкор” матбуот бўлими бошлиғи): – Кўпчиликни қизиқтирган савол, Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон куни бўладими, кейин спортчиларимизни бу сафар қандай либосларда кўрамиз?

Ойбек Касимов: – Замон билан ҳамнафас тарзда йил сайин дизайни ҳам замонавийлашиб боряпти. Ҳозирда учта дизайнерлик компанияси бу борада иш олиб боришмоқда. Маъқул келган вариантни танлаган ҳолда, энг чиройли дизайнни танлаймиз.

Албатта, Рио Олимпиадаси давомида Ўзбекистон куни бўлади.

Нодирхўжа Юлдашев (“Championat.asia”): – Бугунги кунда Ўзбекистонлик журналистларга ХОҚ томонидан тўртта квота берилган. Сўнгги йилларда ўзбекистонлик журналистларнинг имконияти кенгайиб бориши, уларнинг турли сафарларга боришига замин яратди. Аммо, квота туфайли, Олимпиадада иштирок этишни истаган ОАВ вакиллари квота туфайли мусобақага бора олишмаяпти. Квоталар сонини ошириш борасида иш олиб бориладими?

– Буларнинг барчаси қачон ошади, қачонгки, спортчиларимизнинг сони ошса. Ҳар қандай тоифадаги квоталар МОҚнинг делегациясига қараб ажратилади. Қанча кўп спортчи бўлса, шунча кўп аккредитация олиш имкониятига эга бўламиз.

Нодирхўжа Юлдашев.

Фото: olympic.uz

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика