UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади Янгиликлар

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан 2015 йилнинг ёзида хайрлашмоқчи, дея хабар беради One World Sport мухбири Дункан Каслз.
Клуб президенти Сандро Росель ўзига ҳос бизнес режа тузиб чиққан. Унга кўра, аргентиналик футболчи учун энг кўп товон пули ишлаб олиш мумкин бўлган паллада сотиб юборилади.

"Барселона" бу трансфер орқали 200 миллион евро атрофидаги маблағни ишлаб олмоқчи. Агарда ушбу келишув амалга ошса, футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланади.

Мессининг клубдаги даражаси шунчалик ошиб кетдики, бу жамоада ички муаммолар вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида Месси, Хосеп Гвардиола мураббийлиги пайтида машғулотларда қатнашишдан бош тортганлигини келтиришимиз мумкин. Бу билан Лионель мураббий чемпионат баҳсида ўзини алмаштирганидан норозилигини кўрсатмоқчи бўлган.    

Бундан ташқари, Росель футболчининг маош борасидаги истакларини ҳам инобатга олмоқда. Месси ойлик маошини кўтаришлари ва бу борада ҳам Криштиану Роналдудан ортда қолмасликни мақсад қилган. Бу эса Месси ва клуб вице-президенти Хавьер Фаус ўртасида очиқча можаро сабаб бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Лионель ва унинг вакилларига шунингдек, "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олиш учун сарфлаган пул миқдори ҳам хуш келмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика