Овермарс: "Реал" энг яхши клуб эди"
26 фев 2016 12:43
Янгиликлар
Овермарс: "Реал" энг яхши клуб эди"
"Барселона" собиқ футболчиси Марк Овермарс "Арсенал"ни ташлаб Каталония клубига ўтгани ҳақида сўзлаб берди.
"Ўша дамларни яхши эслайман. "Арсенал"да мавсум олди тайёргарлик ўтказаётган эдик ва кутилмаганда "Барселона" катта пул эвазига Луиш Фигуни "Реал"га сотди. "Арсенал" мени Каталония клубига пуллади, аммо менга осон бўлмади, чунки "Барселона" ўша пайтда ўзининг яхши дамларини ўтказмаётган эди. Клубда муаммолар кўп эди ва мураббий тез-тез алмашиб турарди. Баъзида бу ерга ўтиб тўғри қилдимми деб ўзимга савол берар эдим. Аммо сен ҳаётдаги барча имкониятлардан фойдаланишинг керак. "Барселона"дек клубга ўтганингда, совринлар учун ҳамма ишга қодир бўласан. Ўша пайтда "Реал" жаҳоннинг энг яхши клуби эди. Афсусландим, аммо оилам Барселонадек шаҳардан роҳатланди" - дейди Овермарс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар