Ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов: "Пахтакор"да қолиш ниятим бор"
18 янв 2021 10:32
Янгиликлар
Ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов: "Пахтакор"да қолиш ниятим бор"
"Пахтакор" ўз қароргоҳида янги мавсумнга кўтаринки кайфиятда тайёргарликни давом эттирмоқда.
Навбатдаги кунги машғулотлардан сўнг жамоанинг ёш иқтидорли футболчиси Ҳумоюнмирзо Иминовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Кўрганингиздек машғулотлар яхши кетмоқда. Футболчиларда иштиёқ юқори. Питер Хюистра ҳам Шота Арвелдазенинг услубини давом эттирган ҳолда машғулот олиб бормоқда. Бунинг самарасини расмий ўйинларда кўрамиз деган умиддаман. Мураббийларнинг иккиси ҳам кучли мутахассис, футболчилик фаолиятида ҳам яхши жамоаларда ўйнашган. Фаолиятимни қаерда давом эттиришим аниқ эмас. Лекин, "Пахтакор"да қолиш ниятим бор. Дубайдаги йиғин давомида "Зенит", "Спартак" каби жамоалар билан ўйнаймиз. Ушбу учрашувларда ўзимиз учун катта тажриба орттиришимиз шубҳасиз",- дейди Иминов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар