UZ

Ўтган мавсум “Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган уч нафар тажрибали футболчи “Машъал”да Янгиликлар

Ўтган мавсум “Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган уч нафар тажрибали футболчи “Машъал”да

Ўтган мавсум “Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган Жамшид Ҳасанов, Азамат Исроилов, Артём Филипосян фаолиятини Муборакда давом эттириши мумкин.

Ҳозирда барча футболчи “Машъал” машғулотларида иштирок этмоқда. Ҳозирча клуб футболчилар билан шартнома имзолагани борасида аниқ маълумот йўқ.

2023 йилги мавсумда Азамат Исроилов "Қўқон-1912" сафида 6та ўйинда майдонга тушиб 1та голли узатмани амалга оширган. Жамшид Ҳасанов эса 13 та учрашувда майдонга тушган ва у ҳа ҳисобида 1 та голли узатма ёзиб қўйган. Қўқонликлар сафига иккинчи даврада келиб, қўшилган Филипосян эса ўтган мавсум Про лигада 10 та учрашувда майдонга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика