UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Ўтган асрдаёқ еврокубокларда ғолиб бўлган, фаолиятини эса бир ой аввал якунлаган Эмре Белёзоғлу 40 ёшини нишонламоқда Янгиликлар

Ўтган асрдаёқ еврокубокларда ғолиб бўлган, фаолиятини эса бир ой аввал якунлаган Эмре Белёзоғлу 40 ёшини нишонламоқда

Бугун Эмре Белёзоғлунинг юбилейи — 40 ёш. Ажабланарли, аммо туркиялик ярим ҳимоячи ўзининг ёрқин ва узоқ йиллик фаолиятини бир ой аввал тамомлади.

Эмре фаолиятини тугатишини маълум қилишидан бироз аввал, "Фенербахче" ва Туркия ёшлар термаси дарвозабони Алтай Байиндир берган интервьюсида шундай деганди: "Мен ҳали туғилмагандим, Эмре эса профессионал даражада майдонга тушарди. Мен ҳали гапиришни ҳам ўрганиб улгурмай, у совринларни қўлга киритишга ва терма шарафини ҳимоя қилишга улгурди. Мен унинг автографини олиш ҳақида орзу қилардим, энди эса у билан биргаликда майдонга тушяпман". Ўйлаб қарасангиз, дарҳақиқат Эмре ҳудди доимо яшил майдонда югуриб юрганга ўхшайди. Бир нарсани ўйлаш шунчаки даҳшат: бугун 40 ёшни қаршилаган футболчи ўзининг илк чемпионлик титулини 23 ёшида қўлга киритган! Айнан ёш ярим ҳимоячининг дебюти билан 90-йиллар иккинчи ярмидан "Галатасарай"нинг якка ҳукмронлиги даври бошланди ва клуб қаторасига тўрт бор мамлакат чемпиони номини қўлга киритди.

Истанбулликларни финалда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғи бўлган қудратли "Арсенал" кутаётган эди: Анри, Бергкамп, Шукер, Кану ва Овермарс. Айнан улар ҳар қандай мудофаа чизиғини остун-устун қилиб юборадигандек туюларди. Бироқ истанбулликларда Георге Хаджи четлаштирилганига қарамай, рақиб "Галатасарай" ҳимоясини ёриб ўтолмади. Пенальтилар сериясида турклар аниқроқ ҳаракат қилишди. Ким билсин, эҳтимол турк клубининг асосий футболчиси майдонга тушганида ўйинни пенальтилар сериясигача чўзишга тўғри келмасмиди?! Аммо афсуски, Эмре ярим финалдан четлаштирилгани туфайли, ўша ўйинни ўтказиб юборганди.

Ҳикоя ўта чиройли якунланиши учун "Галатасарай" УЕФА Суперкубогида ҳам ғалаба қозонди. Бу сафар уларга "Галактикос" тўқнаш келди. Ўша вақт истанбулликлар ўз етакчисидан айрилганди — Хоқон Шукюр Миланнинг "Интер" клубига ўтиб кетганди. Лекин бу сафар турк жамоаси ишни пенальтилар сериясигача чўзиб ўтирмади ва қўшиб берилган вақт ичида Шукюрнинг ўрнига Истанбулга келган Жарделнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

Бу вақтда Эмре "Галатасарай" етакчиларидан бирига айланиб улгурганди. Жамоанинг барча ҳужумлари у орқали амалга ошириларди, голли узатмалар берар ва кўпинча ўзи ҳам гол урарди: 2000/2001 йилги мавсумда у барча турнир ҳисоби бўйича 10та гол урди. Белёзоғлу 20 ёшида 4та чемпионлик титули, 2та Туркия Кубоги, УЕФА Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлиб улгурганди.

Фатих Терим у ҳақида шундай деган: "Мен кўплаб иқтидорли ўйинчиларни кўрганман, лекин бу даражадагисини учратмагандим". Ёш ўйинчига янги таклиф керак эди ва бу таклиф "Интер" томонидан билдирилди. Бунга қадар Хоқон Шукюр ҳам у ерда тўп тепган. Кейин эса миланликлар Истанбулдан яна бир ярим ҳимоячини қўлга киритишди — Бурук Окан.

2001 йил "Галатасарай" вундеркинди Эмре Белёзоғлу оз фурсат ичида "Интер"нинг умид учқунига айланди. Аммо афсуски, Эмрега Истанбулда эришган ютуқларини Миланда қўлга киритиш насиб этмади. У "Интер"да совринга бир қадам қолганда эришолмади: УЕФА Кубоги ва Чемпионлар Лигаси ярим финаллари, А Серияда 2- ва 3-ўринлар...

Фикримизча, Эмре энг аламли учрашув сифатида ютқазмасдан мағлубиятга учраган тўқнашувни эслаб юрса керак. Гап 2002/03 мавсумда ЕЧЛ ярим финали доирасида Сан-Сирода дуранг билан якунланган икки ўйин натижасида (меҳмондаги гол туфайли) "нерадзурри" мусобақани тарк этгани ҳақида кетмоқда. Туркиялик ярим ҳимоячи Европа мукофотлари орасида қўлга киритолмаган ягона соврин Чемпионлар Кубогидир, ҳаттоки Интертото Кубоги ҳам унинг коллекциясида мавжуд.

Эмре Милан клубига осон мослашганига қарамай, илк голини уриши учун бир йил вақт керак бўлди. Туркиялик "Интер"даги дебют ва унутилмас голи еврокубок доирасида "Байер"га қарши баҳсда рўй берди. Бир неча йилдан сўнг, Эмре "Интер"дан кетиб "Ньюкасл"га ўтди ва 2006 йил Интертото Кубогига сазовор бўлди.

Эмре деярли ҳеч қачон бомбардир бўлмаган ва бунга давогарлик ҳам қилмаган – Миланда ўтган йилларда барча турнирларда бор йўғи 5та гол урган, аммо туркиялик плеймейкернинг ҳам тўпурар сифатида юлдузли онлари бўлган. 2002 йил 7 декабрь "Лацио"га қарши ўйин: 38-дақиқага келиб "Интер" "Олимпико"да 3-0 ҳисобида ортда қолмоқда, лекин танаффусдан кейин Эмре ўйинни ўз қўлига олди ва "нерадзурри" римликларга ғалабани бериб қўймади 3-3. Туркиялик футболчи иккита гол урди, ҳар иккиси шедевр голлар: биринчисида Эмре майдонни ярмини босиб ўтди ва ҳимоячилар ҳамда дарвозабон устидан кулгандек тўпни ташлаб қўйди, иккинчисида - "Лацио" ҳимоячисини алдаб, узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. 

Ярим ҳимоячи доим "Интер" мухлислари ёқимтойи бўлган. 2002/03 йилги мавсумда Эмре мавсумнинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилган... Лекин кейин жароҳатлар панд берди. 19 матчей в Серии А 2004/05 йилги мавсумда А Серияда бор йўғи 19 учрашув (ўша мавсумдаги ғалабали Италия Кубогида ҳам бор йўғи икки учрашувда майдонга тушди) ва Манчинининг келиши. Мураббий Эмре каби футболчиларни ўз жамоасида умуман кўрмасди.





Деян Станковичнинг келиши билан туркиялик плеймейкер "Интер" асосий таркибидаги жойини сақлаб қолиш умидидан буткул айрилди. Италиядан кейин 3 мавсум "Ньюкасл"да буюк Алан Ширер билан тўп тепди ва жонажон Стамбулга қайтди. Бироқ кутилмаганда қадрдон "Галатасарай"га эмас, азалий рақиб "Фенербахче" сафига бориб қўшилди. Ушбу клуб сафида қахрамонимиз икки бор чемпионлик, иккита кубок ва яна икки бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Айнан "сариқ канарейкалар" билан унинг алоқалари ўзига хос бўлди: Эмре икки марта "Фенер"дан кетди ва ҳар сафар қайтди. 38 ёшида "Истанбул Башакшехир"да ўтган даврдан кейин фаолиятини якунлайди деб турилганда, у яна "канарейка"лар билан шартнома тузди ва сардорлик боғичини тақиб юрди.

Эмренинг Туркия термаси билан тарихи ҳам ўзига хос бўлган: ўзининг дебют ўйинини у ўтган асрда ўтказган, мамлакат учун тарихий ЖЧ-2002да (бронза медаллари) етакчилардан бўлган. 2019 йил 7 сентябрь куни эса Эмре Белозоглу Туркия миллий термаси сафида юбилей 100-ўйинни ўтказди! Ўша куни футболчи 39 ёшини нишонлаганди. У ҳали кучдан қолмаган ва Евро-2020га жамоасини етаклаш ниятида эди. Афсус бу режаларни пандемия ва мусобақанинг кўчирилиши бузиб юборди. Эмре яна бир йил кутишни истамади ва ғалабаларга бой, чиройли фаолиятига якун ясаб қўя қолди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика