UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:2 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

"Отамдек бўлишимга ҳали анча бор". Равшан Никимбаев — футбол амалдори сулоласининг вориси билан ЖЧнинг ўзига хос хусусиятлари, янги технологиялари ва қизиқарли эксклюзив интервью Янгиликлар

"Отамдек бўлишимга ҳали анча бор". Равшан Никимбаев — футбол амалдори сулоласининг вориси билан ЖЧнинг ўзига хос хусусиятлари, янги технологиялари ва қизиқарли эксклюзив интервью

"Никимбаев" фамилияси Ўзбекистондаги футбол мухлисларига яхши таниш.

Алишер Никимбаевни таништиришга ҳожат йўқ, унинг ўғли Равшан эса ҳозирча у қадар машҳур эмас. Ваҳоланки, у ҳам отаси каби ЖЧ-2022да ишлайди. Championat.Asia Равшан Никимбаев билан суҳбатлашиб, жаҳон чемпионатида ишлаш қандай экани, турнирнинг ўзига хослиги ва унга отаси қандай ёрдам берганини билиб олди.


— Лавозиминг қандай номланади?

— "Халифа" стадионида ўйинларни ўтказиш бўйича менежер.


— Ўйинга неча соат қолганда жамоанг стадионда ишни бошлайди?

— Ўйин бошланишига камида етти соат қолганда боришимиз керак. Биз шундай схема бўйича ишлаймиз ва буни "минус" деб номлаймиз — яъни ўйинга қадар "минус" олти соат, "минус" етти соат. Кун давомида адашишим мумкин, аммо ўйинга неча соат қолганини аниқ биламан. Уйғонишимиз билан ортга ҳисоблаш кетаётган бўлади. Аммо, барчаси ўйинга боғлиқ: Англия — Эрон ўйинида баҳс бошланишига тўққиз соат қолганда стадионга келдик, сабаби инсон фактори (ҳаяжон, адашиш) ва якунлаш керак бўлган баъзи ишлар бор. Кундан-кунга ўйинларга кечроқ келамиз. Аммо, доим "минус етти" бўлиши керак, сабаби бу расмиятчилик, протокол. Масалан, кўнгиллилар ўйинга беш соат қолганда келишади.



— Сен айнан нимага жавоб берасан?

— Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, вазифам стадионни жамоалар келишига тайёрлаш. Бу кийим алмаштириш хоналари ва жиҳозларга тегишли. Агар чуқурроқ гапирадиган бўлсак, мен ва шерикларим жамоаларда тенг шароит бўлишини таъминлаймиз. Бу инглизчада "competition department" деб аталади. Жамоаларда бир хил имтиёзлар бўлиши керак, ҳеч бир жамоа бошқасидан яхшироқ шароитга эга бўла олмайди. Биз шунга жавоб берамиз. Мен шунингдек операцион тизимга жавоб бераман. Мен Қатарга апрелда келганман ва ҳозир қилаётган ишларимзни режалаштирганман. Жамоалар қаерга келади, уларнинг автобуслари қаерда туради, қаерга кетишади, қаерда ва ким билан кесишишлари мумкин — биз шуларни туздик. Жамоалар стадионга келганда у ёки бу одам қаерда туришигача. Ҳар бир одам учун роль белгиладик. Бу янгилик, илгари бу нарсани бунчалик жиддий қилишмаган.


— "Халифа"да ватандошларингиздан кимдир сен билан ишлайдими?

— Мен билан Азиза Татлимуратова ишлайди, у хавфсизлик бўйича координатор. Билишимча, у стадионнинг шарқий қисмига масъул, бизда у ерда "скайбокслар" (VIP-хоналар) жойлашган. Бу унинг мини-лойиҳаси. Азиза аккредитацияларни текширишга, ким қаердан киришига ва ҳоказоларга масъул. Ваҳоланки у Ўзбекистонда хавфсизлик бўйича тўғридан-тўғри жавоб бермаган. Аммо, у ўйинни ўтказиш жараёни нима эканлигини жуда яхши билади ва жаҳон чемпионатида ишлашга лойиқ. 



Шунингдек кўнгилли Жамшид Носиров ҳам бор. У "Сурхон"да оператор бўлиб ишлайди ва Қатарга келиш учун ўз ҳисобидан таътил олиб келганга ўхшайди. Ташкилий қўмита уни турар жой ва икки маҳал овқат билан таъминлаган. Жамшид бизга жуда ҳам ёрдам беради. Бир қизиқарли ҳолат бўлди: у кетма-кет етти сменада ишлади, уларнинг ҳар бири саккиз соат давом этади, дам олишсиз. Ва уни кўнгиллилар ишига жавоб берадиган бўлимга чақиришди. У бирор нарсани нотўғри қилганман деб ўйлаб қўрқиб кетди. Унга "Афсуски, эртага ишлай олмайсан, сабаби сен дам олишсиз жуда кўп ишлаб юбординг" дейишди. Маълум бўлишича, қоидаларга кўра, ЖЧ-2022да кўнгилли кетма-кет беш ёки олти сменадан ортиқ ишлай олмайди. Унга "агар дам олиш кунида ишга чиқсанг, биз санкциялар қўллашга мажбур бўламиз" дейишди. У шунчалик кўп ишладики, унга ишлашни таъқиқлашди.



— Нега қатарликлар "Халифа"ни бунчалик яхши кўришади? Нега бу аренага учиинчи ўрин учун ўйин берилди?


— "Халифа" катта тарихий аҳамиятга эга. Бу Осиё Кубоги ва Осиё ўйинлари ўтказилган стадион. "Халифа" ҳудди "Пахтакор" ўзбекистонликлар учун катта аҳамиятга эга бўлганидек, кўп нарсани англатади. Улар учун стадионда жиддийроқ нимадир ўтказилиши учун муҳим. Албатта, ЧЖ-2022 очилиши ва финални олиш қийин эди, аммо "Халифа" учинчи ўрин учун ўйинга тўлиқ лойиқ. Қайсидир даражада бу адолатли ҳам. Жаҳон чемпионати учун махсус қурилган стадионлар замонавийроқ эканлигини аниқ, аммо "Халифа" — мамлакатдаги футбол мероси. Қатарликлар дунёга янги еттита стадионлари бор эканлигини, аммо бунга қадар яна биттаси бўлгани ва у Қатар учун катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатишмоқда. Ўзбекистонда Осиё Кубоги U-23 ўтказилганида ва биз мусобақанинг очилишини қаерда ўтказишни ҳал қилаётганимизда, танлов "Пахтакор"га тўғри келди. Бу тўғри қарор эди. Бу стадион кўп нарсани англатади ва бундан ташқари, қулай логистикага эга — стадионга турли томондан бориш осонроқ.


— Тўпларнинг ҳавосини ким тўлдириши ва умуман бунга ким жавоб беришини айта оласанми?

— Бу жуда қизиқарли жараён. Бу билан шуғулланмайман, сабаби ФИФАда шундай нарсаларга жавоб берадиган "Football Technology and Innovations" бўлими бор. Биз тўпларга жавоб берамиз ва уларнинг тўғри шиширилганини текширамиз, аммо уларда чиплар борлиги сабаб бу учун ҳам ўша бўлим жавоб беради. Энди шишириш қандай содир бўлиши ҳақида. Тўпни зарядлаш учун NFC-платформасига жуда аниқ жойлаштириш керак. Бу тўртта учли доира бўлиб, қандайдир тарзда тож ёки заргарлик стендига ўхшайди. Пастда кичкина датчик бўлиб, у зарядлаш статистикасига қараб турли рангларда ёнади. Билишимча, бу зарядлаш яхшиланади, уни янада қулайроқ қилишади, сабаби биз ушбу масала бўйича қайта алоқани оляпмиз. Июнда ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Перу — Австралия ва Коста-Рика — Янги Зеландия ўйинида тўпларни шиширганман ва қандайдир ноқулай жойлари борлигини биламан. Ҳеч қандай жиддий муаммолар йўқ, шу сабаб бу камчиликлар тез орада бартараф этилади деб ўйлайман. Айтганча, бу тўпларда қандайдир шнур борлиги ҳақида гапираётганларини эшитдим. Йўқ, бу контактсиз қувватлаш. Аммо, тўпларни зарядлаш қизиқарли бўлганди. Бу жуда қизиқарли ва ғалати жараён.



— Ушбу жаҳон кубогида яна қандай янги ташкилий нарсалар пайдо бўлди?

— Тўплар мавзусини давом эттирадиган бўлсак, ушбу ЖЧда биринчи бўлиб ярим автоматик офсайд тизими ишлатилмоқда. Тўп янада кўпроқ хусусиятларга эга деб ўйлайман, аммо бу функция энг асосийси. Датчик узатма пайтида тўпга зарбани қайд этади ва ВАР вазиятни кўрганда, дастур бу ҳақда миллисониялик аниқлик билан маълумот беради. Дастурда автоматик тарзда стоп-кадр қилинади ва офсайд чизиғи чизилади. Бунга қадар ВАР ёрдамчилари видеони ортга қайтариб, узатма вазиятини паузага қўйиб, кейинчалик офсайдни ўзлари аниқлашарди. Бу эса маълум вақтни оларди. Қандай қилиб билмадим-у, аммо бу датчик Япония ва Испания ўртасидаги ўйинда голни аниқлашга ёрдам берди. Бу билан шуғулланадиган бўлимнинг ўзи бу қандай содир бўлгани, датчик қандай ёрдам бергани ҳақида айтмади. Яна ўзига хосликларни айтадиган бўлсам, бу имконияти чекланган инсонлар жамоалар билан майдонга чиқиши. Бу олдин бўлмаган, у жамоатчиликнинг эътиборини имконияти чекланган инсонларга қаратишга ёрдам беради. Сардорлар ҳар турда қандайдир кампанияга тўғри келадиган янги боғичларни олишади. Буни кимдир рад этади, аммо кўпчилик қўллаб-қувватламоқда. Илк турда "Football unites the world" эди, кейин қандайдир хайрия дастурлари бўлди. ФИФА шундай қилиб бутун дунёни буларга эътибор қаратишга чақирмоқда. Ушбу дастурларнинг байроқлари ҳар бир ўйинда миллий терма жамоа байроқлари ва ФИФА логотипи билан бирга пайдо бўлмоқда. Очилиш маросимлари эса алоҳида воқеа. Уларни баъзи кичик турнирларнинг очилик маросимлари билан солиштириш мумкин, бу ерда эса ҳар бир ўйинда бутун бошли шоу. Бизнинг бўлимимизда бу билан маълум муаммолар бор эди, уни ташкил қилиш қийин эди, аммо биз буни уддаладик. Ўйинлар олдидан очилиш маросими — бизнинг кичик фахримиз. Одамлар буни билишмайди, аммо биз бу учун қанчалар вақт сарфладик. Ўйин бошланишига бир неча дақиқа қолганда шоу кўрсатиш, бу ҳақиқий қаҳрамонлик. Албатта, финалга қадар қадам босганимиз сари бу ҳам ранг-барангроқ бўлади.


— Канада термасининг қиличи ҳақида қизиқарли воқеа эшитдингми?

— Ҳа, бу воқеа барчамизни ҳаяжонга солди. Канадаликлар стадион билан танишиш учун келишди, сардор эса майдонга сумкаси билан чиқди ва бу ҳеч кимда шубҳа уйғотмади. Кейинчалик ўйинчилар айлана бўлиб олишди, сардор эса ўртага ўтди ва Канада қиличини майдонга тиқди. Биз буни тўлиқ кўрмадик, аммо ўйинчилар орасидан ниманидир кўришга муваффақ бўлдик. Канадаликлар буни икки бор қилишнинг уддасидан чиқишди, учинчисига келганда эса буни таъқиқладик ва қилични меҳмонхонада қолдиришни айтдик.

Бизга бироз омад кулиб боқди, сабаби Қатардаги майдонларда махсус сенсорлар бор. Улар майса сифатининг турли кўрсаткичларини қайд этади. Сенсорлар унчалик чуқурда жойлашмаган ва аслида қилич улардан бирига зарар етказиши мумкин. Яхшиямки, бу бўлмади. Канадаликларнинг анъанаси шунақа. 10 йил олдин Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси "Селтик" билан ўйин олдидан дарвозада қўй сўйганди. Шотландияда уларга буни қилишни таъқиқлашди ва якунда улар ютқазишди.



— Қанчалик қизиқарли тажриба олдинг? Биз отангни машҳур мутахассис сифатида биламиз. Бу биз аллақачон сулолани кузатаётганимизни англатадими?

— Мен улкан ва унутилмас тажриба олдим. Сен одатий ҳаётда учратмайдиган инсонларни кўрасан — ҳатто шунчаки уларнинг қаердан экани ҳақида гапирсак, улар Австралиядан тортиб Канадагача. Уларнинг ўз менталитети ва ўзига хос маданияти бор. Бу катта инсоний тажриба. Ишдаги тажриба ҳам улкан. Мен ишга бўлган қарашимни тўлиқ қайта кўриб чиқдим. Олдин ишлаганим — менимча ҳозир бу ерда қилаётганларимнинг 30%и. Бу ерда Ўзбекистонда қилмаган кўплаб нарсаларим бор. Биз ҳатто бу мумкин ва қилиш керак эканлигини ўйламаганмиз ҳам. Мисоллардан бири — футболчилар ўйин вақти стадионда бўлганда "competition area'даги кабелларни тартибга солиш. Масалан, Ўзбекистонда бу масалани муҳокама қилмаганмиз. Мен бутун ҳудуд учун жавобгарман ва келишмовчилик юзага келганда, кабел бу ерда ётмаслигини айтдим. Натижада кабелни бошқа жойга жойлаштириш учун 30 минг доллар атрофида маблағ кетганини билиб олдим. Биз кўпроқ маблағ кетгазиб бўлса ҳам ҳеч кимга ҳалақит бермаслиги учун сифатлироқ қилишга қарор қилдик. Сулолага келсак, мен ҳали отамдаги машҳурликдан анча йироқдаман. Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо, ушбу жаҳон чемпионатида битта йўналишда ишлаяпмиз ва деярли бир бўлимга кирамиз. Фарқ шундаки, мен кўпроқ операцион саволлар билан бандман. Бу кўпроқ оилавий иш, сабаби мен ҳаётимдаги кўп вақтимни стадионларда, футбол майдонларида ва ўйинчилар атрофида ўтказганман. Афтидан, бунга қандайдир кўникканман. Отам билан ҳатто битта жамоага мухлислик қиламиз, аммо футболга бўлган қарашимиз турли хил: биз турли хил футболни яхши кўрамиз ва томоша қиламиз.


— Тўғриси айт: отанг ёрдам берганми?

— Табиийки. У мени тарбиялади ва кўп билим берди ва шу сабаб ушбу соҳада фаолиятимни бошлашга муваффақ бўлдим. Яширмайман: ўқиш даврида амалиёт ўташим керак бўлганда, отам Тошкент клубидаги раҳбарлардан бирига қўнғироқ қилиб, у ерда мени ҳуқуқий бўлимга олишларини сўраган. Ўша бўлим бошлиғи билан ҳали ҳам яхши мулоқотдамиз. Шундай бўлдики, ўшанда менга клубда доимий қолишни таклиф қилишганди, аммо бошқа бўлимга.


— Жаҳон чемпионатига ишлашингизга ёрдам бердими?

— Шубҳасиз, у орқали кўп одамлар билан учрашганим сабаб имкониятлар ошди. Шундай қилиб ўтган йили ўтказилган жаҳон чемпионатига репитицияга тушдим. Ушбу репитициядан сўнг қўлимда тўртта таклиф бор эди ва февралда икки бўлим билан музокаралар олиб бордим. Ҳозирда мен ва отам ишлайдиган бўлим раҳбари қаттиқ туриб олди. У менинг айнан унга қўшилишимни хоҳлади. Мен бундан афсусланган пайтларим ҳам бўлди — балки, бошқа бўлимга ўтиш яхшироқ бўларди деб ўйладим. Аммо, тақдир шундай экан ва барчаси шундай бўлганидан миннатдорман. Бу ерда олган тажрибам сабаб ишга ва умуман ҳаётга бошқача қарай олдим.


— Бўлиб ўтган қандай қизиқарли ва кулгили вазиятларни биласан?

— Шерикларимдан бири ўзбекистонлик Александр Давиденко Саудия Арабистони ва Англия терма жамоалари футболчилари яшайдиган меҳмонхоналар хавфсизлигига жавобгар эканлигини биламан. Англияликлар сардори Харри Кейн интервью бериш учун меҳмонхонанинг иккинчи ярмига ўтди. Шундай қилиб номерида аккредитациясини унутгани учун уни қайта ортга қўйишмади! Англия терма жамоаси сардори ва уни бутун дунёда билишларига қарамай, шундай муаммолар юзага келди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика