UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..." Янгиликлар

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..."

Суперлига клубларига етарлича қаршилик кўрсатиб келаётган "Олимпик" жамоаси кеча "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

Мезбонларнинг ягона голига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Эътибор бераётган бўлсангиз, голни ўзгача услубда нишонлаётган форвардни кўриб бевосита баскетбол юлдузи Стефан Карри ёдимизга тушади. Хўш, Отабек ҳам унга тақлид қиляптими? Ҳужумчи сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди. 


- Ўйин ҳақида...

- Барча гувоҳи бўлди, ўйин жуда қизиқарли ўтди. "Пахтакор"га анча муаммо туғдира олдик, деб ўйлайман. Пухта тайёргарлик кўрганимиз билинди. Ғалабага тенг дуранг қайд этдик. 

- Бундай рақиблар билан ўйинда иштиёқ ҳамма нарсани ҳал қиляптими?

- Ҳар бир жамоада мураббий катта ролни ўйнайди. Суперлига грандларидан очко олишда давом этмоқдамиз. Шунга яраша иштиёқ ҳам баланд. Керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- "Пахтакор" билан икки учрашувда ҳам дуранг ўйнадинглар. Нима, деб ўйлайсиз "Олимпик" қайси мураббий бошчилигидаги "Пахтакор"ни юта оларди?

- Ҳозир жамоани кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Ҳар бир мураббийнинг қарашлари ўзгача. 

- "Жар" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. "Олимпик" мазкур аренада 2та учрашувда майдонга тушди. Янги майдондаги таассуротлар қандай?

- Майдон ҳақиқатдан ҳам зўр ҳолатда. Ҳар бир майдон талабларга жавоб берса, тўп тепиш осонроқ бўларди. Юртимизда яна бир майдон ажойиб ҳолатга келганидан хурсандман. 

- Голни Стефен Карри услубида нишонлаш ғояси қачон пайдо бўлди?

- Унинг ўйинлар ёқади. Қолаверса, ўзим ҳам баскетболга қизиқаман. Аслида Осиё Кубогида ғолиб чиқиб юқоридаги расмдаги каби нишонлаб, ижтимоий тармоқларимга жойламоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика