UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  2 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Отабек Ғуломхўжаев: "Вазифа ҳали бажарилмади. Мақсад сари энди биринчи қадам ташланди" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Вазифа ҳали бажарилмади. Мақсад сари энди биринчи қадам ташланди"

"Тезкор Студия" лойиҳасининг навбатдаги сонида "Пахтакор"нинг чемпионлиги ва қолган тур учрашувлари борасида фикрлар янграб ўтди.

Эфир давомида "Андижон" мавзусига ҳам бироз тўхталиб ўтилди ва жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан алоқага чиқиб фикрлари тингланди.

"Дебют ўйинимиз худога шукур муваффақиятли чиқди. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Максимал вазифа ҳали бажарилмади. Мақсад сари энди биринчи қадам ташланди. Водийда мухлислар футболни яхши кўради, жамоани Суперлигада олиб қолишимиз керак. "Андижон" борасида маълумотга эга эдим. Таклиф келиб тушгач тўрт кун ўйладим. Жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа оғир аҳволда эди. Келганимдан сўнг йигитларга ишонишимни, улар менга ишонишини гаплашиб олдик. Юқори ўринларда юраётган жамоаларда молиявий муаммолар борлигини кўрмоқдамиз. Бизда бу борада муаммо йўқ.

Олдимга қўйилган биринчи вазифа жамоани Суперлигада олиб қолиш. "Машъал" билан ўйиндан сўнг АГМК билан ўйинга тайёргарликни бошладик. Биринчи ўйин тарихга айланди",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика