UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  23 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолсак бу кубок баҳсларига қўшимча мотивация бўлади" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолсак бу кубок баҳсларига қўшимча мотивация бўлади"

Хабарингиз бор, кеча жорий йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташланди. Қуръага кўра "Андижон" "Насаф" билан кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди.

Биз бу борада "Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кубок баҳсларининг қандай ўтиши ҳаммаси аввалдан келишилган эди. Бунга ортиқча тўхталишнинг ҳожати йўқ. Боз устига вақт кам, пандемия сабаб кўп фурсат қўлдан бой берилди. Мавсумни тугатиб олиш керак. Жамоани тиклаб олишимиз муҳим. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қониқтирмаяпти. Қуръа ноқулай келди демаган бўлардим. "Насаф" ҳам яхши жамоа. Рўзиқул Бердиевни ҳурмат қиламан. Лекин, олдиндан бирор аниқ фикр билдира олмайман. Олдимизда турган вазифа "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш. Шундай экан ҳозирда "Машъал" билан ўйинга эътибор қаратмоқдамиз. Бу билан бизга кубок керак эмас демайман. Жамоани кучлилар сафида олиб қолсак кубок баҳсларида бизга қўшимча мотивация бўлади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика