Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати: Чорак финалда Сурия билан ўйнаймиз

Aziz Tukhtamuradov
11 сен 2014, 20:06
Таиландда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати "D" гуруҳида ўйинлар якунланди.

Эрон ҳамда Сурия ўртасида бўлиб ўтган учрашувда суриялик ўсмирлар 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгалладилар. Айнан сурияликлар чорак финалда Ўзбекистон терма жамоасига рақиблик қиладилар. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган терма жамоа ярим финал йўлланмаси билан биргаликда жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

Гуруҳда биринчи ўринни эса Эрон терма жамоаси муддатидан олдин ҳал қилиб бўлганди.

Эрон 1–2 Сурия
Саудия Арабистони 1-1 Қатар

Ўзбекистон - Сурия ўйини 14 сентябр куни бўлиб ўтади.

Қолган жуфтликлар:

Жанубий Корея - Япония
Австралия - Малайзия
Ўзбекистон - Сурия
Эрон - КХДР

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›