

ОФК расмий сайти хабарига кўра, бу йил Осиёнинг энг яхши футболчиси номига Аҳмад Ҳалил (БАА), Умар Абдулраҳмон (БАА) ва Женг Жи (Хитой) каби футболчилар даъвогар.
Аҳмад Ҳалил 2008 йил қитъада энг яхши ёш футболчи совринига эга чиққанди. Женг Жи эса 2013 йилда қитъанинг энг яхши футболчиси бўлганди. Маълумот учун, ўзбекистонлик Сардор Рашидов 2015 йилги номзодларнинг кенгайтирилган рўйхатида бор эди.
Аёллар ўртасида Ая Мияма (Япония), Элиза Келлонд Найт (Австралия) ва Руми Утсуги (Япония) каби футболчилар якуний рўйхатдан ўрин олишган.
2015 йилги Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш гала-маросими 29 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни бир неча номинацияларда йилнинг энг яхшилари аниқланади.



