UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  6 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  121 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

Осиёнинг 2006 йилдаги "Энг яхши футболчиси" фаолиятини тугатди Янгиликлар

Осиёнинг 2006 йилдаги "Энг яхши футболчиси" фаолиятини тугатди

Теглар :  Халфан Иброҳим
2006 йил мавсум якунларига кўра Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Халфан Иброҳим футболдан кетишга қарор қилди.

31 ёшли қатарлик ҳужумчи бу ҳақда ўзининг Инстаграм саҳифасида шундай изоҳ қолдирди: "Ўйлайманки, бу қароримни ҳамма ҳурмат қилади". 

Маълумот учун, Халфан Иброҳим Қатар терма жамоасининг ўтмишдаги собиқ футболчиси Иброҳим Халфаннинг ўғли ҳисобланади. Халфан Иброҳим футболчилик фаолиятини "Ал Садд" клубида бошлаб 13 йил шу жамоада тўп тепган. У жамоаси билан 2011 йилги Осиё чемпионлар лигасида зафар қучган. 

Кейинчалик моҳир ҳужумчи "Ал Араби" сафига ўтиб бир мавсумни ўтказди ва ўтган йил "Ал Райан" шарафини ҳимоя қилди. Ушбу мавсум бошида яна "Ал Араби"га қайтган футболчи охири фаолиятини якунлашга қарор қилди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика