UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  5 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   4 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  18

Осиё хабари. Қуръага 9 кун қолди Янгиликлар

Осиё хабари. Қуръага 9 кун қолди

Маълумки, кейинги йилнинг январь ойида Австралияда Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 9 кундан сўнг, яъни 26 март куни Сидней шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ҳозирча турнирда иштирок этадиган 15та терма жамоанинг номи маълум. 16-жамоа эса майда бўлиб ўтадиган ОФК Чақирув Кубогидан сўнг аниқ бўлади.

Осиё Кубогида иштирок этишувчи жамоалар: Уммон, Баҳрайн, Эрон, БАА, Саудия Арабистони (барчаси саралаш гуруҳи ғолиблари), Иордания, Қувайт, Қатар, Ўзбекистон, Ироқ (барчаси саралаш гуруҳида 2-ўринни олган жамоалар) ва Хитой (саралашда энг яхши кўрсаткичга эга 3-ўрин эгаси). Бундан ташқари, Япония (амалдаги Осиё чемпиони), Австралия (мезбон), Ж.Корея (Осиё чемпионатида 3-ўрин соҳиби).

Қуръада 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан энг яхши иккита жамоа чорак финалга йўл олади. Қуръадан олдин саватчалар қуйидагича кўриниш эга:

1-саватча: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон;
2-саватча: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони;
3-саватча: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ;
4-саватча: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика