UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 18:00CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  20 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  39 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари

Теглар :  Осиё ўйинлари
Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади.

Турган гапки, спорт турлари ичида айниқса футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилганди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.

Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:

14 август

1-тур:
Ўзбекистон - Бангладеш
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 14:00

16 август

2-тур:
Қатар - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

19 август

3-тур:
Таиланд - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги "Gelora Bung Karno Stadium"да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан - 16:08) да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика