UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  27 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Осиё ўйинлари тарихи: Байроқдор Ҳайдаров, чемпион Артур Таймазов ва Вадим Меньков. Доха-2006 ўйинларини ёдга оламиз Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: Байроқдор Ҳайдаров, чемпион Артур Таймазов ва Вадим Меньков. Доха-2006 ўйинларини ёдга оламиз

23 сентябрь куни Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XV Осиё ўйинлари 2006 йилнинг 1-15 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 29 спорт турида 250 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 14 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритишган. 



Умумий ҳисобда 40 та медалга эга чиққанмиз. 

Боксчи Ўткирбек Ҳайдаров мусобақада делегациямиз байроқдори вазифасини бажарганди. 


Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 7-ўринни эгаллаган. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Баҳодиржон Султонов (бокс)

2. Элшод Расулов (бокс)

3. Рустам Саидов (бокс)

4. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 м) 

5. Юлия Борзова (эшкак эшиш, К-1, 500 м)

6. Дилшод Мансуров (эркин кураш)

7. Артур Таймазов (эркин кураш)

8. Владимир Черненко, Руслан Наврузалиев (академик эшкак эшиш, жуфтлик)

9. Севара Ганиева, Зарина Ганиева (академик эшкак эшиш, жуфтлик)

10. Гўзал Хуббиева (енгил атлетика, 100 метрга югуриш)

11. София Каспулатова (каратэ)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика