UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  0 22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олди Янгиликлар

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олди

Осиё ўйинлари доирасидан ўрин олган Ўзбекистон U-23 – Гонконг U-23 учрашуви якунига етди.

Унда Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳсда Гонконг билан тўқнаш келди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Осиё ўйинлари

3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон U-23 – Гонконг U-23 4:0 

Ханчжоу. "Шангчен" стадиони. 13:00

Бош ҳакам: Нго Дуй Лан (Вьетнам)

Қанот ҳакамлари: Нгуен Трунг Хау (Вьетнам), Бангбанг Сямсудар (Индонезия)

Тўртинчи ҳакам: Ториқ Мунир (Индонезия) 

Комиссар: Ал Досари (Қатар)

Назоратчи: ЛИ Липенг (Хитой)

Гол: Алишер Одилов 43, 1:0, Ҳусайин Норчаев (Маҳмуд Маҳамаджонов) 48, 2:0, Ҳусайин Норчаев (Алибек Давронов) 59, Алибек Давронов (Жасур Жалолиддинов) 74

Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 86), 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев ( 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов,86), 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Жасурбек Жалолиддинов, 69), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайин Норчаев (9.Улуғбек Ҳошимов,69), 22.Алишер Одилов (20.Русланбек Жиянов, 69)

Захира: 1.Отабек Боймуродов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 13.Элдорбек Бегимов, 15.Шерзод Эсанов, 16.Асадбек Раҳимжонов.

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Гонконг U-23: 19.Це Ка Винг, 3.Жожо Кристиан Александер, 4.Ли Нгаи Хои, 6.Ву Чун Минг, 9.Орр Мэтью Эллиот Винг Каи, 10.Сун Минг Хим, 11.Пун Пуи Хин, 13.Хан Жаҳангир, 14.Ю Жессе Жой Йин, 16.Лам Хин Тинг, 22.Цанг Йи Ханг Эллисон.

Захира: 1.Нг Ваи Хим, 18.Понг Чеук Хеи, 2.Чан Хои Пак Пако, 5.Йип Чеук Ман, 7.Лам Жордан Лок Кан, 8.Вонг Хо Чун Ансон, 12.Чов Тимоти Стефен, 15.Лау Ка Киу, 17.Чанг Хеи Йин, 20.Ичикава Сохго, 21.Ченг Чун Ванг Рьян.

Бош мураббий: Жоерн Андерсен

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов 80, Ву Чун Минг 86 Жожо Кристиан Александер 90

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ШУ ТАРИҚА, ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМПИЯ ТЕРМАСИ МУСОБАҚА БРОНЗА МЕДАЛЛАРИГА ЭГА ЧИҚДИ!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Ўзбекистон 29 йилдан сўнг Осиё ўйинлари футбол мусобақасида совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Беҳзод Шамсиев ўрнига Шоҳжаҳон Султонмуродов, Саидазамат Мирсаидов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга тушди. 

82. ЗАРБАААААА. Хожимат Эркинов бир нечта ҳимоячиларни алдади. Зарба эса ноаниқ. Тўп трибунага қараб йўл олди. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. Улуғбек Ҳошимов симуляция ишлатгани учун сариқ карточка билан сийланди. 

74. ГОООООООООООООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Жасур Жалолиддинов жарима зарбасидан яхши узатмани амалга оширди. Тўп Алибек Давроновга тегиб дарвозадан жой олди. 

69. ЎЗГАРИШ. ЎЗБЕКИСТОН. Отабек Жўрақўзиев ўрнига Жасур Жалолиддинов, Ҳусайин Норчаев ўрнига Улуғбек Ҳошимов, Алишер Одилов ўрнига Руслан Жиянов тушди. 

59. ГООООООООООООООООЛ. Хожимат Эркинов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Давронов боши билан биринчи зарбани йўллади. Рақиб посбонидан қайтган тўпни Норчаев дарвозага йўллаб қўя қолди. Бронза бизники, тамом!

58. Ҳакам Иброҳим Ибрагимовни оғзаки огоҳлантирди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўламиз йигитлар. 

56. ЗАРБАААААААА. Маҳмуд Маҳамаджоновдан кучли зарба. Маҳмудда шундай зарбалар бор. Ишга солиш керак. 

51. Ўзбекистон учрашувни тўлиқ назорат қилмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

48. ГОООООООООООООООЛ. НОРЧАЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ. Маҳмуд Маҳамаджонов ерлатиб ажойиб пас берди. Жарима майдончаси ичида тайёр турган Норчаев Ўзбекистоннинг иккинчи голини урди. Бронзага жуда яқинмиз, дўстлар

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

42. ГОООООООООООООЛ. Алишер Одилов аниқ зарба билан учрашувда ҳисобни очди. 

33. Икки жамоа ҳам имкон қадар тўпни юқоридан ўйнашга интиляпти. Шароит шундай. 

28. ЗАРБААА. Отабек Жўрақўзиев жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Барибир майдондаги кўлмаклар халақит қилмоқда. 

26. Махмуд Маҳамаджоновдан ажойиб узатма. Гол уришга ҳеч ким улгурмади. 

19. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? Хожимат Эркинов жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам эса жим. Балки хуштаги ёки қўли ишламай қолгандир. 

14. ЗАРБАААА. Норчаев жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Ноаниқ. 

12. АААХ. Давронов боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сал қолса автогол бўларди. 

7. Гонгконг бирин кетин юқоридан узатмалар билан дарвозамизга яқин келди. Дарвозабонимиз хотиржам ўз ўрнида. Назаровга назар тегмасин деб қоламиз. 

3. ЗАРБААА. Ўзбекистон ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бироқ рақиб посбони икки уринишда тўпни эгаллаб олди. 

- Ўйинга старт берилди. Олға Ўзбекистон!

- Тошкентда ажойиб салқин ҳаво. Иссиқ кофе билан ажойиб футболни биргаликда томоша қиламиз. Ханчжоуда шаррос ёмғир, биз эса Ўзбекистондан голлар ёмғирини кутамиз. 

- Мадҳиямизни баралла куйлаётган йигитларимизга фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бугун биз кучлимиз. Фақат буни майдонда исботлаш қолди, холос. 

- Осиё ўйинлари тарихида бундай ҳолат бўлмаган бўлса керак. Битта турнирнинг ўзида Ўзбекистон ва Гонгконг учинчи маротаба тўқнаш келмоқда.

- Ҳа, Осиё ўйинлари чемпионлиги йўлида бироз омадимиз келмади. Жанубий Корея тўсиғидан ўта олмадик. Лекин бугун мусобақани медаль билан якунлаш имкониятига эгамиз. Бунинг учун Гонгконг олимпиячиларини ютишимиз шарт. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари, экран ортида терма жамоамизнинг учрашувини биз каби интиқ бўлиб кутаётган мухлислар. 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика