UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  1 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  7 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга" Янгиликлар

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга"

Гонконг U-23 бош мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказилган Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар қўлларидан келганини бажаришди. Ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс учун ўтказилган ўйин шуни кўрсатдики, Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга. Иккала рақибга қарши биринчи бўлимларда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Камчиликларни тузатиш борасида ҳаракат қиламиз.

Кучли жамоаларга қарши бутун ўйин давомида тенгма-тенг ҳаракат қилиш қийин, шогирдларим 90 дақиқа давомида кучини сақлай олмади. Жамоа ҳали бутун ўйин давомида тез ва шиддатли ўйин ўтказишга қодир эмас.

Осиёнинг етакчи жамоалари билан рақобатлашиш учун Гонконг Суперлигаси юқори интенсивликка эга бўлиши, маҳаллий футболни ривожлантириш ҳамда футболчиларга яхши маош тўлаш лозим.

Жамоани жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлади. Гонконг футбол ассоциацияси ҳам ҳар томонлама кўмак берди. Мамлакатда футбол ривожланмоқда.

Гонконг учун тўртинчи ўрин тарихий натижа саналади. Кучли жамоаларга қарши тавофут қисқарди. Келгусида юқори даражага чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунга фақат мамлакат чемпионати даражасини ошириш орқали эришиш мумкин. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан кўнглим тўлди", – деди германиялик мутахассис.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика