Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
05 сен 2023 13:46
Янгиликлар
Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
Бугун гуруҳ босқичи учрашувларидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Гонконг U-23 бош мураббийи Сзето Ман Чун ва футболчи Жой Йин иштирок этди.

"Авваламбор, Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганиб чиқяпмиз. Ўзбекистон ва Эрон тезкор, техникаси юқори жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ердан керакли натижа билан ортга қайтамиз", – деди мураббий Сзето Ман Чун.

"Ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бизнинг ўз режаларимиз бор. Мусобақага юқори натижаларни кўзлаб келганмиз", – дейди футболчи Жой Йин.
- Гонконг гуруҳ аутсайдери сифатида гуруҳ фаворитларига қандай қаршилик кўрсатмоқчи?
- Фикрингизга қўшиламан. Бизга нисбатан жамоалар кучли. Имкониятларимиз паст ва лекин яхши натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Гуруҳдаги терма жамоаларнинг қайси жиҳатлари эътиборингизни тортди?
- Жамоаларнинг видеоларини кўриб чиқиш асносида биз ва рақиблар ўртасида фарқ катталигини сездим. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатмайди ва кичик деталлардан фойдаланиб кетишга ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар