

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг биринчи турида Бангладеш терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Футболчиларимиз бугун иккинчи тур доирасида Қатар терма жамоаси аъзоларига қарши баҳс юритадилар.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да Багордаги "Пакансари" стадионида бошланади.
Осиё ўйинлари. "B" гуруҳи
Жакарта. Багор. "Пакансари" стадиони. 17:00
Қатар - Ўзбекистон
Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса Бангладеш ва Тайланд терма жамоалари ўртасида кечади.



