UZ

Сўнгги янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Туркманистонга жавобсиз 4та гол урган Ўзбекистон кейинги босқичга чиқди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Туркманистонга жавобсиз 4та гол урган Ўзбекистон кейинги босқичга чиқди

Осиё Кубогининг "F" гуруҳи 2-тур доирасидаги Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви тафсилотлари билан тўлиқ форматда танишиб боринг.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


 90+3. Учрашув тугади, Ўзбекистон муддатдан аввал кейинги босқчига чиқди! Барчани ғалаба билан табриклаймиз!

90+2. Стадионда мухлисларимиз "деспасито" қўшиғини чалишмоқда. Бу мистер Купер учун маҳсус ))

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Ўйиндаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин ВИДЕОНИ КЎРИШ

88. Баҳс якунланиб бормоқда. Рақибларимиз ҳам тақдирга тан бериб бўлишган.

81. Учрашув мана шундай йирик ҳисобда якунланса сўнгги турда Ўзбекистон Япония билан дуранг ўйнаса ҳам гуруҳда 1-ўринни олади.

77. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Фозил Мусаев тушди

75. Бугунги ўйинни кўриш учун 4354 томошабин келди

71. Ўйин темпи тушиб кетди. Ким ютиши аниқ, шунчаки якуний натижа қандай бўлишини кутаяпмиз холос. 

70. Сариқ карточка. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов

68. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Икром Алибоев тушди

63. Ўзгариш. Туркманистон. Арслонмурод Омонов ўрнига Михаил Титов тушди



57. УХХХХХХХХХХ! Отабек Шукуровнинг чап оёқда йўллаган зарба дарвоза устуни билан "кўришиб" қайтди

55. ЗАРБАААААААААА! Шомуродов ҳозир хет-трикка эришиши мумкин эди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Аҳмедов кучсиз тарзда тепди. 

Ўйиндаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин ВИДЕОНИ КЎРИШ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Акмал Шораҳмедов ўрнига Даврон Ҳошимов тушди

46. Ўзгариш. Туркманистон.


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча барчаси ажойиб

44. Ўзгариш. Туркманистон. Аҳмед Атаев ўрнига Мурод Аннаев тушди

42. Машариповнинг пасидан сўнг Шомуродов рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди - 0:4.

42. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОООООООООООООООООООООООООР ШОМУРОДООООООООООООООООООООВ!  ВИДЕОНИ КЎРИШ


40. Машариповнинг ўзи ҳужумни бошлади, Зотеев узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни Жалолиддин кучли зарба билан дарвозага йўллади.

40. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПООООООООООООООООООВ! 0:3    ВИДЕОНИ КЎРИШ

39.Ўзбекистон терма жамоасини қўллаш учун келган мухлисалар 



35. Туркманистон ҳозир жарима тўпига эга бўлди, бизга яхши таниш бўлган Арслонмурод Омоновнинг зарбасини Нестеров қайтарди. 

32. Бундан ташқари Тошкентнинг "Локомотив" клуби футболчилари ҳам шу ерда


30. Бугунги баҳсни стадиондан "Спартак" бош мураббийи Олег Кононов кузатиб бормоқда. 


24. Отабек Шукуров майдон марказида тўпни эгаллаб ҳужумга оширди, бугун марказий ҳужумда ўйнаётган Шомуродов осонгина рақибдан қочиб кетиб дарвозани ишғол қилди - 0:2. 

23. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГОООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДООООООООООООВ! 0:2  ВИДЕОНИ КЎРИШ



17. Аҳмедов-Ҳамдамов-Шомуродов комбинациясидан сўнг Элдор тўпни дарвоза ёнида турган Сидиқовга узатди, Жавоҳир эса бўш дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди - 0:1. 

17. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАВОҲИР СИДИҚООООООООООООООООООВ!   ВИДЕОНИ КЎРИШ



9. ЗАРБА! Вакилларимиз чиройли ҳужум қилишди ва бурчак тўпига эга бўлишди. Ошириб берилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан давозага йўллади, кучсиз чиққан зарбани дарвозабон ушлаб олди.

5. ЗАРБАААААААААА! Учрашувдаги биринчи чинакамига хавфли вазият. Чап қанотдан Зотеев ҳаволатиб тўпни оширди, Ҳамдамовнинг боши билан берган зарбаси аввал ерга, сўнгра дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Яхши ҳужум йигитлар, шундай давом этамиз!


3. Энди бизда жарима тўпи бўлди. Машарипов узатиб берган тўпни Маммет Оразмуҳаммедов қайтариб юборди.

1.УХХХХХ! Илк сониялардан Зотеев қўпол хатога йўл қўйди ва жарима майдонимизга кириб бораётган рақибни йиқитишга мажбур бўлди. Жарима тўпидан рақибларимиз фойдалан олишмади. Тўп жуда ноаниқ тарзда узатилди.

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

Учрашувни оқ либосдаги Ўзбекистон терма жамоаси бошлайди. Биринчи таймда ўнг томонда ўйнаймиз.

Энди Ўзбекистон давлат мадҳияси, барча биргаликда!

Дастлаб Туркманистон давлат мадҳияси

Диққат қилинг Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда 

Абдураҳмон Фозиловнинг оригинал либоси


- Жамоалар ўйинолди машғулотни якунлаб кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Дастлаб Туркманистон, ундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси машғулотни якунлади.


- Нодирбек Тўйчиев ва ўша машҳур дўппи

- Жамоалар таркибига назар  ташлайдиган бўлсак, қўшнилар таркиби ўтган баҳсда асосийда тушган футболчилардан иборат. Ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган. Жамоа 5 ҳимоячи, 4 ярим ҳимоячи ва бир ҳужумчи билан ўйнайди.

Эктор Купер эса ўтган баҳсга нисбатан учта ўзгаришга қўл урган. Бири мажбурий, яъни четлатилган Кримец ўрнига Ислом Тўхтахўжаев туширилган. Шунингдек, Рашидов ва Бикмаевнинг суст ўйин ўтказгани сабаб захирада қолдирилди. Уларнинг ўрни Ҳамдамов ва Шомуродов билан тўлдирилди.


- Жамоалар стадионга етиб келишди. 


Стадиондаги мухлис ва мухлисаларимиз


- Эктор Купер биринчи ўйин билан таққослаганда учта ўзгаришни амалга оширди. Қизил олган Кримец ўрнини Тўхтахўжаев эгаллади. Рашидов ва Бикмаев ўрнини эса Ҳамдамов ва Шомуродов эгаллади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Дубайдаги "Рашид" стадионидан ёзамиз. Бугун бу ерда Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.



Туркменистан

Кубок Азии. Группа F . 2-тур

13/01/2019, 20:00

4
:
0
Тугади

Узбекистан

Javokhir Sidikov - 17', Элдор Шомуродов - 24', Jaloliddin Masharipov - 40', Элдор Шомуродов - 42'

Стадион: Rashid Stadium, 4354 томошабин

Бош ҳакам: Ammar Al-Jeneibi

45'
90'
44'  Ahmet Atayev (Myrat Annayev)
46'  Вахит Оразсахедов (Altymurad Annadurdiyev)
65'  Arslanmyrat Amanov (Mihail Titov)
17'  Javokhir Sidikov
17'  Достонбек Хамдамов
24'  Элдор Шомуродов
24'  Отабек Шукуров
40'  Jaloliddin Masharipov
42'  Элдор Шомуродов
42'  Jaloliddin Masharipov
46'  Акмал Шорахмедов (Davron Khashimov)
68'  Javokhir Sidikov (Ikrom Alibaev)
71'  Анзур Исмаилов
76'  Одил Ахмедов (Fozil Musayev)


Осиё Кубоги-2019.
"F" гуруҳи, 2-тур.
ТУРКМАНИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:4
13 январь 2019. Дубай. "Рашид" стадиони. (21:00 Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Аммар Ал Жунайби (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад(БАА) ва Турки Ал Худоёр (Саудия Арабистони)
Захира ҳаками: Муҳаммад Ала Бакри (Саудия Арабистони)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 17, Элдор Шомуродов 24, Жалолиддин Машарипов 40, Элдор Шомуродов 42
Туркманистон (5-4-1): 1.Маммет Оразмуҳаммедов - 12.Сердар Аннаоразов, 4.Мекан Сапаров, 2.Зафар Бабажанов, 5.Везиргелди Илясов, 6.Гурбангелди Батиров - 8.Руслан Мингазов, 21.Расул Хўжаев, 19.Аҳмет Атаев (20.Мурат Аннаев, 44), 7.Арслонмурот Аманов - 9.Воҳит Оразсаҳедов (17.Алтимурот Аннадурдиев, 46).

Захира: 16.Батир Бабаев, 22.Никита Горбунов, 3.Гуймурот Аннагуллиев, 10.Сулейман Муҳадов, 11.Мурат Яхшиев, 13.Мердан Гурбанов, 14.Илья Тамуркин, 15.Михаил Титов, 18.Сердар Гелдиев, 23.Даврон Оразалиев.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов (6.Даврон Ҳошимов, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов (18.Фозил Мусаев, 77), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов - 14.Элдор Шомуродов.

Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Сардор Рашидов, 8.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 23.Одил Ҳамробеков, 16.Азиз Турғунбоев.


Огоҳлантиришлар:  Анзур Исмоилов 71.


Маълумот ўрнида:

- БААда ўтаётган Осиё Кубоги вакилларимиз учун 7-иштирок. Терма жамоамиз 1996 йилги қитъа чемпионатидан бошлаб кетма-кет етти бор Осиё Кубогида узлуксиз иштирок этиб келишмоқда.

Энг ёмон натижа: ОК-1996 ва ОК-2000 гуруҳ босқичи

Энг яхши натижа: ОК-2011 ярим финал

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозиргача мусобақа тарихида жами 25 учрашувда майдонга тушган - 12 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият (тўплар нисбати - 37:45)

Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоаларининг ўзаро ўйинларидаги устунлик яққол биз томонда - 7 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 дуранг.

Туркманистон Осиё Кубогида жами 4та ўйин ўтказган ва умуман ғалаба қозона олмаган: 1та дуранг ва 3та мағлубият. Эътиборлиси учала мағлубият ҳам бир тўп фарқи билан бўлган.

Туркманистоннинг Осиё Кубогидаги 4та ўйинида 15та гол урилган (6та гол урган ва 9та гол ўтказган). Битта баҳсга ўртача 3,8тадан гол тўғри келади.

Ўзбекистон терма жамоаси учинчи бор гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан бошлаши мумкин. Ҳамюртларимиз 2004 ва 2011 йилда дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонган.

Ўзбекистон Туркманистон билан Осиё Кубоги доирасида фақат бир марта тўқнаш келган. 2004 йилги мусобақада вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги дастлабки гол муаллифларига айланган футболчилар: (1996-Игорь Шквирин), (2000-Миржалол Қосимов), (2004-Миржалол Қосимов), (2007-автогол), (2011-Одил Аҳмедов), (2015-Игорь Сергеев), (2019-Одил Аҳмедов).

Факт:
Игнатий Нестеров Осиё Кубогидаги дебют учрашувини 2004 йил айнан Туркманистон билан баҳсда нишонлаган.

Рейтинг: +263   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика