Осиё Кубоги. Рақибимиз Уммон бугун Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон билан ўйнайди
13 дек 2018 15:12
Янгиликлар
Осиё Кубоги. Рақибимиз Уммон бугун Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон билан ўйнайди
Келаси йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақанинг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк ўйинимиз Уммон терма жамоасига қарши Шаржа шаҳридаги "Sharjah stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Мусобақадаги мазкур рақибимиз Уммон терма жамоаси 13 ва 16 декабрь кунлари Тожикистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар Уммон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтади. Бугун дастлабки баҳс Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар