UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  0 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  2 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  12 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  7 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  15 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  21

Осиё Кубоги превьюси. 1/8 финал. Иордания - Вьетнам Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/8 финал. Иордания - Вьетнам

Эртага Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинларига старт берилади.

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Иордания ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Ҳар икки жамоа Осиё Кубоги-2019 саралаш баҳсларида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда томонлар 1:1 ва 0:0 ҳисобларини қайд этишган. Лекин унда Иордания терма жамоасининг бош мураббийи Витал Боркельманс эмасди. Бельгиялик мураббий жамоани кейинроқ Жамол Аҳмад Абу Абеддан қабул қилиб олди.

Гуруҳ босқичидаги иштирок: Иордания 

Гуруҳ ўйинларини "B" гуруҳида ўтказган Иордания қуръа ташлаш жараёнида 4-саватчадан жой олганди. Шунга қарамай, бу жамоа қаҳрамонлик кўрсатган ҳолда 7 очко тўплаб биринчи ўрин билан чиқишни уддалади. Иордания терма жамоаси илк турда амалдаги Осиё Кубоги соҳиби Австралияни мағлуб этиб ўзига хос сенсация юзага келтирди. 

Кейинчалик бу жамоа Сурияни ҳам мағлуб этди ва охирги турда Фаластин билан дуранг ўйнади. Иорданияликлар гуруҳ босқичида учта тўп киритиб ўз дарвозаларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади. Бунда эса дарвозабон Амир Шафининг хизматлари жуда юқори. 

Иордания сафида гол урган футболчилар: Анас Бани Ясин, Тариқ Хаттаб, Муса Сулеймон.


Гуруҳ босқичидаги иштирок: Вьетнам 

Вьетнам "D" гуруҳида Эрон, Ироқ ва Яманга қарши баҳс олиб борди. Жамоа атиги 3 очко тўплаган бўлса-да, энг яхши натижа қайд этган тўрт жамоадан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. 

Вьетнамликлар аввалига иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Ироққа 2:3 ҳисобида, ундан кейин Эронга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аммо охирги турда Яман устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Жамоанинг тўплар нисбати 4-5 кўриниш олди. 

Вьетнам сафида гол урган футболчилар: Нгуен Сонг Пхонг, Нгуен Куанг Хай, Куе Нгок Хай, Али Файез (Ироқ, автогол).


Ўйиндан олдинги фикрлар 

Витал Боркельманс (Иордания бош мураббийи): "Биз Вьетнамнинг кўп ўйинларини кўриб чиқдик. Уларнинг кучли томонларини ҳам, кучсиз томонларини ҳам биламиз. Мен шогирдларимга бу ҳақда айтдим. Биз рақибни яхши ўргандик ва ўйинчилар навбатдаги тўқнашувга тайёр. Мен футболчиларга қарата шундай дедим: Йигитлар, нимагаки эришмоқчи бўлсангиз бугун эришинг, эртага кеч бўлиши мумкин". 

Парк Ханг Сео (Вьетнам бш мураббийи): "Биз бу мусобақада Эрон, Ироқ каби кучли жамоалар билан ўйнаб кўрдик. Мана энди Иорданияга қарши баҳс олиб борамиз. Ўйин биз учун осон кечмайди, буни жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Агар эртага биринчи бўлиб тўп киритсак, ғалабага ишонсак бўлади".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика