Осиё Кубоги. Мухлисларимиз стадион томон йўлга чиқишди

Narzulla Saydullayev
18 янв 2015, 11:14
Бугунги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинга қизиқиш катта.
Сабаби кейинги босқич масаласини ҳал қилувчи кам сонли ўйинлардан бири айнан шу икки жамоа ўртасида Мельбурндаги "Мельбурн" стадионида бўлиб ўтади.

Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади (Тошкентда 14:00).

Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби баҳс бошланишига 3 соат қолганида стадионга қараб йўлга тушишди.

Мухлисларимиз бугун жамоамизни бир жамоа бўлиб қўллаб қувватлаб туришади. Олинган хабарларга кўра, бугунги ўйинга атайин махсус баннер тайёрланади. Буни албатта учрашув вақтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун, бу ўйинга Мельбурн ва Австралиянинг бошқа шаҳарларида яшовчи ўзбекистонликлар ҳам ташриф буюриб Миржалол Қосимов шогирдларини қўллаб туришади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia