Хусусан шу пайтгача 20та учрашув бўлиб ўтган бўлса, ҳозирча бирортасида дуранг қайд этилмади. Ҳисоб-китобларга кўра, бунақаси жаҳон ва Европа чемпионати, Копа Америка, Африка миллатлар кубоги каби мусобақаларда ҳали учрамаган экан. Фақатгина 1930 йилги жаҳон чемпионатидагина кетма-кет 18 ўйинда дуранг қайд этилмаганди.
Кечаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг Саудия Арабистонини 3:1 ҳамда Хитойнинг КХДРни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиши дуранг қайд этилмаган кетма-кет учрашувлар сонини 20тага етказди. Бундан ташқари, БАА вакили Али Мабхутнинг 14-сониядаёқ Баҳрайн дарвозасига тўп киритиши Осиё чемпионатлари тарихидаги энг тезкор голга айланди. Қолаверса, япониялик Ясухито Энди терма жамоадаги 150-ўйинини мана шу турнирда Фаластинга қарши ўтказди.