

Унга кўра, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар мамлакатлари келгуси йил ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақани қабул қилишга тайёр.
Мазкур тендерга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати 2022 йилнинг 31 августигача этиб белгиланган.
Шундан сўнг ОФК маъмурияти томонидан таклифларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади ва 17 октябрь куни ОФК Ижроия қўмитаси томонидан 24 жамоа иштирокидаги мусобақа мезбони эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон учинчи саралаш босқичи орқали турнир йўлланмасини қўлга киритди.



