UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  39 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “D” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Яман – Қатар
19:45. Баҳрайн – Малайзия

“D” гуруҳида Баҳрайн 7 очко билан биринчи, Қатар 6 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Малайзия ҳисобида 4 очко ва охирги ўриндаги Яман ҳисобида 0 очко мавжуд.

Энтони Хадсон (Баҳрайн термаси бош мураббийи): “Малайзияга қарши беш нафар асосий футболчимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозонсак, Осиё Кубогига йўлланма оламиз, буни шогирдларим жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Ўйлайманки, майдонга тушадиган ҳамма ўйинчиларимиз ўзларининг энг яхши хислатларини намойиш эта олишади. Малайзиядаги баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этгандик, энди уйда ғалаба қозонмасак бўлмайди.

К.Ражагобал (Малайзия термаси бош мураббийи): “Бу ерга фақат ғалабани кўзлаб келдик. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Тўғри, биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин жамғарилган 4 очко билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз ўзимизга янада кўпроқ эътибор қаратилишини истаймиз. Токи гуруҳдан чиқиш имконияти бор экан, охиригача курашамиз”.

Фаҳад Тани (Қатар термаси бош мураббийи): “Ўтган турда Яманни 6:0 ҳисобида мағлуб этдик. Аммо бу билан уларни камситиш керак эмас. Навбатдаги ўйинга аввалги натижани унутган ҳолда қарашимиз керак. Шундагина яна бир марта ғалаба қозона оламиз”.

Сами Нааш (Яман термаси бош мураббийи): “Бу ўйин саралашда дастлабки очкони қўлга киритиш учун жуда яхши имконият. Олдимизда учта баҳс қолди ва қайсидир ўйинда очко қўлга киритсак, бундан жуда мамнун бўлардик. Яманда футбол ривожланиши учун ҳам Қатарни мағлуб этишга уриниб кўрамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика