Осиё кубоги-2015. Қаҳрамонга айланган болакай, бутса тозаловчи Сон Хён Мин ҳамда дарвозабонга оила қуриш таклифини билдирган мухлиса ҳақида ҳикоя қиламиз
24 янв 12:57
Янгиликлар
Осиё кубоги-2015. Қаҳрамонга айланган болакай, бутса тозаловчи Сон Хён Мин ҳамда дарвозабонга оила қуриш таклифини билдирган мухлиса ҳақида ҳикоя қиламиз
16-Осиё кубоги 9–31 январь кунлари Австралиянинг бешта шаҳрида ўтказилди. Мазкур Осиё кубоги қитъадан ташқарида ўтказилаётган илк мусобақа бўлди.
Турнирда 16 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида БАА, Гонгконг ва Вьетнам билан беллашиб, гуруҳда 2-ўринни эгаллади.
Австралия — Кувайт ўртасидаги мусобақанинг очилиш учрашувида бундан аввалги турнир финалини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлади. "А" гуруҳидан ўрин олган мезбонлар 2-ўрин билан кифояланди. Пешқадамлик Жанубий Кореяга насиб этди. Ўмон ва Кувайт гуруҳда қолиб кетди.
Миржалол Қосимов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой, Саудия Арабистони ва Шимолий Корея билан беллашди.
Ўзбекистон терма жамоаси якуний таркиби
Дарвозабонлар: 1. Элдор Суюнов ("Насаф"), 12. Игнатий Нестеров ("Локомотив"), 21. Акбар Тўраев ("Бунёдкор").
Ҳимоячилар: 2. Егорь Кримец ("Пахтакор"), 3. Шавкат Муллажонов ("Олмалиқ"), 5. Анзур Исмоилов ("Чангчун Ятай", Хитой), 14. Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), 19. Виталий Денисов ("Локомотив", Россия), 20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), 23. Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор").
Ярим ҳимоячилар: 7. Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб", БАА), 8. Сервер Жепаров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), 9. Одил Аҳмедов ("Краснодар", Россия), 10. Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), 13. Лутфулла Тўраев ("Локомотив"), 15. Жасур Ҳасанов ("Локомотив"), 16. Воҳид Шодиев ("Бунёдкор"), 17. Санжар Турсунов ("Ворскла", Украина), 18. Тимур Кападзе ("Локомотив"), 22. Фарруҳ Сайфиев ("Насаф").
Ҳужумчилар: 4. Сардор Рашидов ("Бунёдкор"), 6. Баҳодир Насимов ("Падидеҳ", Эрон), 11. Игорь Сергеев ("Пахтакор").
Бош мураббий: Миржалол Қосимов.
Мусобақанинг дастлабки учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Тимур Кападзе иштирок этди.
Миржалол Қосимов: Аввало, барчани шундай байрам билан табриклайман. Осиё Кубоги жуда ҳам нуфузли турнир. Барча жамоаларга омад тилайман. Гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Бу ерда яхши футбол намойиш этишга уринамиз.
Темур Кападзе: Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Осиё Кубогида кўп бор иштирок этганмиз. Қандайдир соврин ютиш вақти келди. Эртага илк ўйин барчаси бизга яхши бошланишига умид қиламан.
Дастлабки турда Шимолий Корея Игорь Сергеевнинг ягона голи эвазига мағлуб этилди. Шу куни об-ҳаво ўта ноқулай келганига қарамасдан ўйин муросасиз ва кескин руҳда давом эттирилган. Дисквалификация сабабли учрашувни Ислом Тўхтахўжаев ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Хавфли вазиятлар нисбатан бизникиларда кўпроқ юзага келганига қарамасдан тўп дарвозага киришни истамади. Аниқроғи, кучли ёмғир тўп билан эркин ҳаракат қилишга имкон бермаган. Баҳснинг 63-дақиқасида Сервер Жепаров қанотдан тўпни юқорилатиб ёш ҳужумчи, турнирда дебютини нишонлаётган Игорь Сергеевга узатади, у еса Ри Мён Гук қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини боши билан чиройли тарзда ишғол қилади. Ҳакам ҳуштаги янграшига бир неча сониялар қолганида рақиблар бурчак зарбасидан мувозанатни тиклашга жуда яқин келади. Бироқ тажрибали посбон Игнатий Нестеров маҳоратини кўрсатиб жамоамизни голдан сақлаб қолади.
Ўзбекистон – КХДР 1:0
10.01.2015. Сидней, "Австралия" стадиони. 12078 томошабин
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Гол: Игорь Сергеев, 63
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов (Жамшид Искандеров, 90), Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов, 72), Игор Сергеев (Баҳодир Насимов, 89).
Шимолий Корея вакиллари, одатда, жуда сирли эканлиги билан ажралиб туради. Улардан интервью олиш ҳам муаммо ҳисобланади. Goal нашри Терма жамоанинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ходими Ли Канг Хонгдан турнир аввалида интервью олишга муваффақ бўлган. Ли футбол улар роҳат эмаслигини айтган.
"Роҳатланиш биз учун бошқа тушунча. Мен япониялик ўйинчиларнинг футболдан завқ олишни хоҳлаймиз деганларини эшитдим. Буни ҳеч тушуна олмайман. Менимча, мухлислар футболдан завқ олиши мумкин, бироқ мамлакат футболчиси учун бу роҳат эмас, балки асосий бурч ҳисобланади."
Мазкур гуруҳдан ўрин олган Саудия Арабистони — Хитой қарама-қаршилигида эса қизиқ ҳолат содир бўлди. Учрашув давомида ҳакам Хитой дарвозаси томон пенальти белгилади. Араблар 11 метрли жарима зарбасини ижро этишидан аввал Хитой дарвозабони Ван Дали дарвоза ортидаги 12 яшар австралиялик тўп узатувчи болакай Стефан Уайтдан Саудия Арабистони ҳужумчиси Наиф Хазазининг зарбани қайси тарафга йўллашини сўради. Болакай эса чапга дея кўрсатма берди. Якунда унинг гапига амалга қилган посбон тўпни қайтарди, ўспирин эса қаҳрамонга айланди. Орадан кўп ўтмай, Ю Ҳаи Хитойга ғалаба тақдим этувчи гол муаллифига айланди. Ўйиндан кейин Хитой посбони болакайга либосини совға қилди, шунингдек, у терма жамоа билан учрашувга таклиф қилинди.
2-турда ҳамюртларимиз Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Терма жамоаси сафида Одил Аҳмедов рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Хитой - Ўзбекистон 2:1
14 январь 2015. Брисбен. "Брисбен" стадиони
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Голлар: Одил Аҳмедов 22, - 0:1. Ву Кси 54, - 1:1. Сун Ке, 68 - 2:1.
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжев, 46), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (4.Сардор Рашидов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 17.Санжар Турсунов (15.Жасур Ҳасанов, 71), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Учинчи турда Саудия Арабистони 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Мазкур баҳсда Сардор Рашидов дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Воҳид Шодиев муаллифлик қилди.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1
18.01.2015
"Melbourne Rectangular Stadium"
Голлар: Сардор Рашидов 2, - 1:0. Ал Саҳлваи 59 пенальти, - 1:1. Воҳид Шодиев 71, - 2:1. Сардор Рашидов 78, - 3:1.
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 14.Шухрат Муҳаммадиев, 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 4.Сардор Рашидов, 15.Жасур Ҳасанов, 10.Жамшид Искандеров (16.Воҳид Шодиев, 65), 6.Баҳодир Насимов.
"C" гуруҳида Эрон ва БАА терма жамоалари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Баҳрайн ва Қатар эса турнир билан эрта хайрлашди.
Гуруҳдаги 2-турдан ўрин олган Қатар — Эрон учрашувида австралиялик қизнинг форслар посбони Алиризо Ҳагигига қарата "Алиризо, мен билан турмуш қур" мазмунидаги байроқ билан тушган сурати Эронда муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълумки, ўша вақтларда Эронда аёлларнинг футбол учрашувларига кириши таъқиқланарди. Футболчиларнинг маҳаллий аёл ишқибозлар билан суратга тушиши эса ҳукумат вакилларининг ғазабини келтирди.
"D" гуруҳида Япония ва Ироқ чорак финал иштирокчиларига айланди. Иордания ва Фаластин гуруҳда қолиб кетди.
Чекиш туфайли ОФК санкциялари
Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси кийим алмаштириш хонасида чекканлиги учун Фаластин, Кувайт ва Иордания терма жамоаларини 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тортди.
Умуман олганда, ташкилот турнир давомида жарима қўллашда фаол бўлди. Ҳатто Саудия Арабистонига қарши ўйинда бешта сариқ карточка олгани учун Ўзбекистон терма жамоасига 2000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди.
Чорак финалда вакилларимиз Жанубий Корея билан тўқнаш келиб, қўшимча бўлимларда дарвозасидан иккита тўп олиб чиққанди. Ёдингизда бўлса, 78-дақиқада Лутфулла Тўраев 78-дақиқада яқин масофадан бош билан хавфли зарба йўллаган, бироқ унга бироз аниқлик етишмаганди.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:2
Голлар: Сонг Пёнг Мин, 104, 119
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Шухрат Муҳаммадиев Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Тимур Кападзе, 30, Лутфулло Тўраев (Жамшид Искандеров, 85), Санжар Турсунов (Игорь Сергеев, 107), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов.
Турнир бошланишидан илгарироқ Жанубий Корея ҳимоячиси Ча Ду Рининг Инстаграм саҳифасига жойлаган сурати ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда Сон Хён Мин жамоадоши (Ча Ду Ри)нинг бутсаларини тозалаётгани акс этган. Тажрибали ҳимоячи суратга шундай изоҳ қолдирган: "Корея футболининг келажаги порлоқ. Ҳатто ёшлар кексаларнинг оёқ кийимларини тозалаб қўйишади. Сени яхши кўраман, зумраша." "Оёқ кийим тозаловчи йигитча" чорак финалда Ўзбекистон дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди, Ча Дури эса турнирдан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
Эрон — Ироқ баҳси эса жанговар руҳда ўтган. 3:3 ҳисобида якунланган тўқнашувдан кейинги пенальтилар сериясида Ироқ 7:6 ҳисобида зафар қучган.
Мазкур беллашувда ироқликлар сафида ҳаракат қилган "Трактор" клуби футболчиси Абдул Заҳранинг допинг қабул қилиб юриши аниқланган. Эрон клубида ўйнайдиган футболчи билан боғлиқ шикоят ўйиндан сўнг форслар томонидан ФИФА ва ОФКга юборилган. Бироқ Ироқни турнирдан четлатиш ҳақидаги талаб қондирилмаган.
Шу билан бирга, Иордания терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Ҳайел мусобақа пайти допинг-тестчилар томонидан намуна олиш мақсадида бир неча литр сув ичишга мажбур этилди, натижада футболчи гипортемия ҳолатида ҳушидан кетиб қолган.
Қолаверса, Эронга қарши ўйиндаги ғалабани нишонлашга чиққан нишонлаш учун кўчага чиққан ироқликлар хурсандчиликни отишма қилиб нишонлади. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши яраланди. Ижтимоий тармоқларда отишма оқибатида ҳалок бўлган қизини кўтариб олган эркакнинг аянчли сурати муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шунингдек, Австралия Хитойни 2:0 ҳисобида таслим этган бўлса, Япония пенальтилар сериясида БААга ютқазиб қўйган.
Ярим финалнинг илк ўйинида Жанубий Корея Ироқ дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритган бўлса, Австралия БААни худди шу ҳисобда мағлуб этди.
Учинчи ўрин учун беллашувда БАА Ироқни 3:2 ҳисобида енгди.
Турнир аввалида бир гуруҳдан ўрин олган Австралия ва Жанубий Корея финалда яна бир-бирига рўбарў келди. Мезбонлар якунда гуруҳ босқичидаги мағлубият аламини олиб, қўшимча бўлимлар эвазига Жанубий Кореяни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ҳамда илк маротаба Осиё кубогини қўлга киритди.
Турнир арафасида Форс кўрфази мамлакатлари ОФК ташкилотига аъзо бўлганидан бери қитъа турнирнинг совриндорлари сафидан ўрин ола бошлаган Австралияни ташкилот таркибидан чиқариб юбориш бўйича талабнома юборган. Бу ҳақда ОФКнинг ўша пайтдаги Президенти Шайх Салмон "Ал Иттиҳод" газетасига берган интервьюсида маълум қилган. Мазкур сўров ташкилот томонидан кўриб чилиши айтилган.
Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони: 32та
Голлар: 85та (ўртача 2,66тадан)
Томошабинлар: 649705 (ўртача 20303)
Аниқ зарбалар: 275та
Ноаниқ зарбалар: 342 та
Сейвлар: 188 та
Сариқ карточкалар: 114та
Қизил карточкалар: 5та
Тўпурар: Али Мабҳут (БАА) - 5та
Энг яхши дарвозабон: Мэтью Райян (Австралия)
"Фэйр плей" соврини: Австралия
Энг яхши футболчи: Массимо Луонго (Австралия)
Футболчилар статистикаси:
Энг кўп голли пас оширган: Массимо Луонго (Австралия) ва Умар Абдулраҳмон (БАА) - 4тадан
Биринчи гол муаллифи: Ҳуссайн Фадҳел (Қувайт)
Сўнгги гол муаллифи: Жеймс Троици (Австралия)
Энг кўп зарба берган: Аҳмад Ҳалил (БАА), Хонда (Япония) - 17тадан
Энг кўп пас берган: Ки Сунг Йонг (Жанубий Корея) - 408
Энг кўп кросс бажарган: Ҳасан Ал Ҳайдос (Қатар) - 36
Энг кўп сейв қилган: Мажид Носир (БАА) - 18
Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабон: Ким Жин Хён (Жанубий Корея)
Энг кўп гол ўтказган дарвозабон: Солиҳ (Фаластин) - 9
Энг кўп ҳужумларни тўхтатган: Анзур Исмоилов (Ўзбекистон) ва Пуралиганжи (Эрон) - 45
Энг кўп сариқ олган: Йединак (Австралия) ва Спиранович (Австралия) - 3
Жамоалар статистикаси:
Энг кўп гол урган: Австралия - 14та
Энг кўп гол ўтказган: Фаластин - 11та
Энг кўп зарба берган: Австралия - 98та
Энг кўп "қуруқ" ўйин: Жанубий Корея - 5та
Энг кўп карточка олган: Ироқ (14та сариқ ва 1та қизил)
Мусобақанинг рамзий жамоаси
Дарвозабон: Мэтью Райян (Австралия).
Ҳимоячилар: Ча Ду Ри (Ж.Корея), Трент Сейнсбери (Австралия), Квак Таэ Хви (Ж.Корея), Дургам Исмоил (Ироқ).
Ярим ҳимоячилар: Ки Сунг Йонг (Ж.Корея), Массимо Луонго (Австралия), Умар Абдулраҳмон (БАА).
Ҳужумчилар: Сон Хен Мин (Ж.Корея), Тим Кэйхилл (Австралия), Али Мабҳут (БАА).
Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз
Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади
Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди
Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар