UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  0 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9

Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" Янгиликлар

Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ"

Ироқ терма жамоаси билан 2007 йилги Осиё кубогини қўлга киритган Жорван Виейра БАА - Ўзбекистон учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менинг фикримча Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари юқорироқ. Бу менинг шахсий фикрим. Ўйин Ўзбекистон учун сафарда бўлаётгани терма жамоа учун асосий муаммо бўлса керак. Тимур Кападзе жуда яхши мураббий, у шу вақтга қадар яхши тажриба ҳам орттирди. Олимпия терма жамоасини бир неча йиллар давомида бошқарди. Тимур узоқ йиллар давомида терма жамоада ўйнаган ва ўзи ҳам профессионал футболчи бўлган. Бу эса жуда муҳим жиҳат деб ўйлайман, айниқса кийиниш хонасини назорат қилиш ва бошқа масалаларда ушбу жиҳат катта роль ўйнайди. Бош мураббий собиқ футболчи бўлса, у кийиниш хонасини назорат қила олади. Кападзе Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқишга энг лойиқ мураббий деб ўйлайман.

Тўғри БАА терма жамоаси ҳам бош мураббийини ўзгартирди ва бугунги учрашувда ғалаба қозониш уларга жуда керакли. Космин Олариу жуда тажрибали мураббий. У Хитойда ва Араб мамлакатларда ишлаган. Олариуни қаттиқ ҳурмат қиламан. БАА таркиби ҳам яхши кучайди, бразилиялик бир нечта футболчилар маҳаллийлаштирилди" - дея фикр билдирди Жорван Виейра бугунги учрашув ҳақида.



Ироқ билан Осиёни забт этган, ислом динини қабул қилган, тиббиётдан футболга ўтган ёхуд "Ал Сиб"ни ким бошқармоқда?


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика