
60 ёшли бразилиялик мутахассис 1980 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Шу кунгача 20дан ортиқ жамоада бош мураббий бўлган. Уммон, Малайзия ва Қувайт ёшлар терма жамоаси, Ироқ миллий терма жамоаси ва бир қатор клублар шулар жумласидандир. Сўнгги йилларда у асосан араб клубларида ишлади. 2010 йил "Иттиҳод Калба", 2011 йил "Бани Яс" ва 2012 йил "Шаржа" (учаласи БАА) клубларида фаолият олиб борди. 2012 августидан буён Мисрнинг "Замалек" клубида ишлаб келаётганди. Куни кеча у Қувайт терма жамоаси бош мураббийии бўлди.
Виейра 2007 йил тўртта давлат мезбонлик қилган Осиё кубогида Ироқ билан бирга чемпион бўлганди.
Беҳзод Назаров
Виейра 2007 йил тўртта давлат мезбонлик қилган Осиё кубогида Ироқ билан бирга чемпион бўлганди.
Беҳзод Назаров