Осиё футболи. Марк Вильмотс Эронни бошқарадими?
13 май 2019 17:51
Янгиликлар
Осиё футболи. Марк Вильмотс Эронни бошқарадими?
Эрон терма жамоаси Карлуш Кейруш кетганидан бери мураббийсиз қолмоқда.
Осиё Кубоги якунига етганидан бери орадан уч ой ўтди ҳамки Эрон терма жамоасига янги бош мураббий тайинлангани йўқ. Бу эса мухлисларни янада хавотирга соляпти.
Маҳаллий нашрларда ёзилишича, терма жамоанинг навбатдаги устози Марк Вильмотс бўлади. Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Таж Туркияга бориб Вильмотс билан кўришди деб ёзилади хабарда. Маълум бўлишича, бельгиялик мутахассис йилига 1 ярим миллион доллар маош сўраяпти.
Агар ушбу сумма Эрон ФФни қониқтирса Марк Вильмотс терма жамоада иш бошлайди. Унга маҳаллий ёш мураббийлардан Жавод Некунам ёрдам беради. Маълумот учун, Вильмотснинг охирги иш жойи Кот-Д'Ивуар термаси бўлиб, 2017 йил ноябрь ойидан бери ишсиз ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар