UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  0 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  30 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Осиё футболи. Эрон чемпионатида вазият жиддийлашмоқда Янгиликлар

Осиё футболи. Эрон чемпионатида вазият жиддийлашмоқда

Эронда миллий чемпионат ўйинлари якунига етишига учта тур қолди.

Эрон Пролигаси (чемпионат шундай номланади) ҳозирги пайтга келиб жуда бошқача кўриниш олган. Деярли ҳар бир ўйин жанжалсиз ўтмаяпти. Айниқса мамлакатнинг икки "қария" жамоаси - "Персеполис" ва "Сепахон" ўртасидаги баҳсда юз берган можаро кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди. 

Ўйинда мухлислар футболчиларни ҳақоратлашга, ҳатто бир-бирлари билан муштлашиб кетишгача боришди. Қолаверса "Сепахон" мухлислари ўриндиқларни синдириб ташлашди, ўриндиқ бўлакларини "Озоди" стадиони майдонига қараб отишди. Юзага келган жанжал натижасида 250 киши турли жароҳат билан касалхонага ётқизилди. 

Шундай воқеа 19 апрель куни Табриздаги ўйинда ҳам кузатилди. "Тракторсози" - "Пайкан" ўртасидаги учрашув (0:1)дан сўнг мезбон жамоа мухлисларидан бири майдонга тушиб кетиб Масъуд Шожайининг юзига мушт туширганди. Эрон футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси тезкор йиғилиш ўтказиб вазиятни ўрганиб чиқди. Қўмита биринчи навбатда мухлислари жанжал чиқарган клубларни жаримага тортди. 

Аммо жарима билан иш битадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин. Қолаверса, мухлисларнинг кейинги ўйинларда жанжал чиқармаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Федерация клубларни ишқибозлар билан ишлашга чақирмоқда. Бошқалар эса тезроқ чемпионат ўз якунига етишини кутяпти.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика