Осиё футболи. Баҳрайн терма жамоасига янги мураббий тайинланди
14 мар 2019 15:39
Янгиликлар
Осиё футболи. Баҳрайн терма жамоасига янги мураббий тайинланди
Португалиялик Хелио Соуза Баҳрайн терма жамоасини бошқаради.
Ушбу мураббий бунгача терма жамоага устозлик қилган Мирослав Соукуп ўрнини эгаллади. Бу хабарни Баҳрайн футбол ассоциацияси ҳам тасдиқлади. Ассоциацияси президенти Шайх Али бин Халифа шундай деди: "Биз португалиялик мураббий билан учрашдик ва Хелио Соузанинг терма жамоада ишлаши борасида келишувга эришдик".
50 ёшли Соуза бунгача Португалия U-19 терма жамоасини бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа ўтган йил U-19 Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Бу мураббий билан шунингдек Португалия U-17 жамоаси ҳам 2016 йил U-17 Европа чемпионатида зафар қучган. Эндиликда ушбу мутахассис Байҳар термасига устозлик қилади.
Фикрлар