Осиё футбол конфедерацияси бош котиби ўз вазифасини тарк этди

Aslanov Jasurbek
17 июн 2015, 18:45
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг молиявий маълумотларини яшириш айби билан шубҳа остига олинган ташкилот бош котиби Алекс Сусей ўз вазифасини тарк этди.

"Осиё футбол конфедерацияси Сусейдан 20 йил давомида Осиё футболи учун қилган меҳнатларидан миннатдор. Ташкилот унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайди" - дейилади ташкилот баёнотида.

ОФК янги бош котиби сайлангунча унинг ўрнини Винзор Жон эгаллаб туради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›