

Воқеа Иско 62-дақиқада "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан (2:1) пайтда юз берди. Футболчилар гол муаллифини тарбиклаётганда, "Осасуна" ишқибозлари трибунада ёндиргич улоқтиришди ва у Лука Модричнинг бошига тегди. Воқеани кўрган Хамес Родригес буюмни ердан олиб, атрофдагиларга кўрсатди.
Бу воқеа Модричга учрашувни давом эттириш учун ҳалақит қилмади ва баҳс 3:1 ҳисобида "Реал"нинг ғалабаси билан якунланди.



