Орзулар амалга ошган кун. Свен-Йоран Эрикссон «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида майдонга тушди
24 мар 2024 07:59
Янгиликлар
Орзулар амалга ошган кун. Свен-Йоран Эрикссон «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида майдонга тушди
Бир неча ой аввал оққон касаллигига чалингани эълон қилинган Свен-Йоран Эрикссон кеча орзусига эришди.
У «Ливерпул»ни бош мураббий сифатида майдонга олиб тушди. 76 ёшли мутахассис «Ливерпуль» афсоналари терма жамоаси бош мураббийи сифатида «Аякс» афсоналарига қарши баҳсда иштирок этди. Ушбу баҳсда инглизлар рақибларини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Менимча бугун барча хурсанд бўлди. Ажойиб кун. Биз 0:2 ҳисобини, 4:2 га ўзгартира олдик. Мени кўзимдан ёш оқди мухлислар қўшиқ айтаётганида. «Энфилд« фантастик стадион. Бугунги кун ҳаётимда абадий қолади», — деди 76 ёшли мураббий.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар