Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ёпиқ тарзда ўтказилган ўйинда Қатар билан дуранг ўйнади

Alisher
24 мар 2024, 01:24
Ўзбекистон ОТЖ Қатардаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Қатар ОТЖ билан баҳс олиб борди.

"Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтган баҳс ёпиқ тарзда ўтказилди.


Қатар (U-23) — Ўзбекистон (U-23) 1:1

Гол: Қатар терма жамоаси (56) — Алишер Одилов (36).

Ўзбекистон: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Жасурбек Жалолиддинов (с), Отабек Жўрақўзиев, Умарали Раҳмоналиев, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев, Алишер Одилов, Абдурауф Бўриев, Асадбек Раҳимжонов.

Иккинчи бўлимдаги таркиб: Шукрон Йўлдошев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Одилбек Абдумажидов, Фарруҳ Муҳторов, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Ҳошимов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Александр Зевадинов, Беҳруз Асқаров, Русланбек Жиянов, Муҳаммадазиз Иброҳимов

Фойдаланилмаган пенальти: Қатар терма жамоаси (54, Шукрон Йўлдошевдан сейв)


Эслатиб ўтамиз, Париж олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар айнан Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.



ФОТО: ЎФА матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia