UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  4 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Иорданияни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Иорданияни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди

БААда йиғин ўтказаётган миллий терма жамоамиз бугун Иордания терма жамоасига қарги баҳс олиб борди.

Ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон - Иордания 2:0 

Гол: Ҳусниддин Ғофуров 70, 1:0 Темурхўжа Абдуҳолиқов 80, 2:0

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳимҳалил Юлдашев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қодирқулов, Акмал Мозгавой, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Темурхўжа Абдуҳолиқов

Захира: Ботирали Эргашев, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Голбан, Ҳусниддин Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Вагиз Галиулин, Мурод Холмуҳаммедов, Ойбек Рустамов, Миржаҳон Мираҳмадов, Ойбек Бозоров, Ҳусниддин Алиқулов.

       ЯНГИЛАШ


Ассалому алейкум. Ўзбекистон - Иордания ўртоқлик учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. Яқин соатлар ичида биздан узоқлашманг.

Икки терма жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди. Мадҳиямиз янграмоқда! Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз мазкур ўртоқлик учрашуви термамизнинг БАА йиғини доирасидаги иккинчиси ҳисобланади. Дастлабки ўйинда вакилларимиз Россиянинг "Зенит" клубига мағлуб бўлган эди. 

Учрашув бошланди! 

5. Иордания терма жамоаси футболчисининг дарвозамизга берган зарбаси кучсиз чиқди. 

Ўйин темпи юқори эмас. Дастлабки дақиқалардан жамоалар эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқда. Тўп назорати вакилларимизда. Ҳожимат Эркинов фаол ҳаракат қилмоқда.

12. Иорданиялик футболчига бош ҳакам қизил карточка кўрсатди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида термамиз бир киши кўп бўлиб ўтказадиган бўлди. Темурхўжа Абдуҳолиқовга эса сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Мазкур вазиятда футболчимиз рақибни фол ҳисобига тўхтатиб қолган эди, иорданиялик ўйинчи эса Темурхўжанинг юзига уриб йиқитди. Бу термамизга устунлик тақдим қиладими? Ўйин давомида билиб оламиз.

15. БУ ҚИЗИҚ! Майдонда оппоқ мушук айдо бўлди. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва майдондаги меҳмонни озор бермасдан чиқариб юборди. Футболда шундай ҳолатлар ҳам юз бериб туради. 

Техник носозлик сабаб эфир узилиб қолди ва тез фурсатларда бартараф этилди. Ўйин давом этади.

19. УХХХХХХ. Абдувоҳид Неъматов олдинга чиқиб тўп йўлига ғов бўлди ва хавфли вазият юзага келишини олдини олди.  Тасанно Неъматов. 

Жамоамиз ўйин темпини оширди. Сўнгги икки дақиқада иккита кескин вазият юзага келди. Яна ўша тиниб-тинчимас Эркинов.

23. Иордания ҳам вақти-вақти билан олдинга ўтяпти. Ҳозирча ҳимоячиларимиз бир мунча ишончли ҳаракат қилмоқда. 

Термамизнинг ҳаволатиб узатаётган тўплари самара келтираётгани йўқ. 

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Биринчи бўлим якунига етиб бормоқда! Ўйин назорати биз томонда.

45. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯТ. Терма жамоамиз ажойиб комбинация ташкил қилди. Ҳожимат Эркинов энди қарама-қарши томондан ҳужумга ўтди. Унинг жарима майдончасига узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

Учрашувнинг дастлабки қисми якунланди. 

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Терма жамоамиз таркибида учта ўзгариш. Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Мурод Ҳолмуҳаммедов, Акмал Мозгавой ўрнига Вагиз Галиулин, Азиз Турғунбоев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди. 

47. ЗАРБАААА. Вагиз Галиулин рақиб дарвозаси томон ажойиб зарба йўллади. 

49. ЯНА БИР ЗАРБААА. Эндиликда Одил Ҳамробеков зарба йўллади. 

52. ҲОЖИМАТ ЭРКИНООООВ. Қандай вазият юзага келтирган эдияяяя. Унинг рақиб жарима майдончасига ёриб кириб берган зарбасини иорданиялик посбон қайтарди. 

53. ОГОХЛАНТИРИШ. Ҳимоячимиз Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатилди. 

Ўйин темпи ўртача. Ҳисоб очилганича йўқ. 

Иордания ҳам ҳужум уюштирди. 

ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ. Иордания бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ишонч билан олдинга ўтди ва кескин вазият яратди. 

69. ЎЗГАРИШ. Ўйиннинг энг фаол футболчиси Ҳожимат Эркинов ўрнини Ҳусниддин Ғофуровга бўшатиб берди.

72. ГОООООООООЛ. ВА НИҲОЯТ УЧРАШУВДА ҲИСОБ ОЧИЛДИ! Гол муаллифи ҳозиргина захирадан майдонга тушган Ҳусниддин Ғофуров. Майдон марказидан узатилган тўпдан сўнг Ғофуров бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди. 

75. ГООООООООЛ.  Темурхўжа Абдуҳолқовнинг голи инобатга олинмади!

80. ГОООООЛ. Темурхўжа Абдуҳолиқоооооов. Ойбек Бозоровнинг ажойиб узатмасини Абдуҳолиқов голга айлантирди. Бозоров бугун икки голда ҳам ассистентлик қилди. 

85. Вакилларимиз кетма-кет кескин вазиятлар яратмоқда. Бўлар экан-ку! 

Учрашув якунланди! Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Иорданияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Навбатдаги баҳсларда термамизга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз кейинги ўйин Солигорскнинг "Шахтёр" клубига қарши бўлиб ўтади!

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика