Ўртоқлик ўйини. "Бавария" 20:2 ҳисобида ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
9 авг 2018, 00:03
Ҳозиргина "Бавария" назорат учрашуви доирасида ҳаваскор футболчилардан йиғилган "Роттах-Эгерн" жамоасини мағлубиятга учратди.

Баҳсда 20:2 ҳисоби қайд этилди. Унда қуйидаги футболчилар рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди: Кингсли Коман (3), Тьяго Алькантара, Роберт Левандовски (3), Сандро Вагнер (3), Томас Мюллер (2), Максимилиан Францке (3), Себастьян Руди, Франк Рибери, Хамес Родригес (2), Жошуа Киммих.

"Бавария" 12 август куни Германия Суперкубоги доирасида "Айнтрахт" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern