UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида Янгиликлар

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида

Қорақалпоғистон Республикасининг бош жамоаси – “Орол” кўп йиллик тарихга эга. 1976 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бу жамоадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
“Орол” жамоаси бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатининг  олий лигасида ҳам муносиб иштирок этган. Мана тўққиз йилдирки, нукуслик футболчилар биринчи лигада тўп суриб келишаётир.

Бугунги кунда жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу муболаға эмас. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Орол” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар режасини тасдиқлаганди. Ушбу режага асосан,  “Орол” жамоаси футболчилари 20 майдан бошлаб маҳаллий ишқибозлар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, шунингдек турли вазирликлар тизимидаги идора ва корхоналарнинг ишчи-ходимлари ҳузурига ташриф буюришяпти. У ерда ўзига хос учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирлар шу кунгача “Нукус вино заводи” ва “Қорақалпоғистон дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари, “Қорақалпоқавтойўл” йўллардан фойдаланиш бошқармаси, “Тахиатош нефтебазаси” ва “Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхоналари, “Ўзавтодарётранс” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, “Нукустранс” корхонаси, Қорақалпоғистон давлат университетида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва мунозараларга бой кечган ҳар бир учрашувда Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров жамоа тарихини гапириб бермоқда. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотлар раҳбарлари ва футбол мухлислари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ва футболчилар уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.

Мазкур тадбирлар 10 июнга қадар давом этади. 8 июнь куни Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида ишқибозлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика