“Ордабаси” ғолиб бўлди, Гейнрих захирада қолди

Narzulla Saydullayev
26 сен 2015, 22:03
Қозоғистон Премьер-лигасининг 27-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп тепаётган Чимкентнинг “Ордабаси” клуби “Атирау” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувда “Ордабаси” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Узоқ муддатли дисквалификациясини якунига етказган Гейнрих ўйин қайдномасидан ўрин олди, бироқ майдонга тушгани йўқ. 27та ўйиндан 40 очко олган “Ордабаси” мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 3 октябрь куни ўз майдонида "Актобе"га қарши ўтказади.

"Атирау" - “Ордабаси” 1:3
Голлар: Владимир Аржанов 16 - Александр Симчевич 30, Эдин Юнузович 38, 61.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia