UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор Янгиликлар

Бобир Абдихолиқовда Қозоғистондан жиддий таклиф бор

Беларусь чемпионати тўпурари ва Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга "Ордабаси" қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, Бобир Абдихолиқовга янги мавсумда Конференциялар Лигасига чиқишни ва Қозоғистон чемпионига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Ордабаси" жиддий қизиқиш билдиряпти. 

Аввалроқ форвардга "Хайдук" (Хорватия), Лехия (Польша") ва "Дебрецен" (Венгрия) томонидан қизиқиш бўлган эди. 

25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум "Энергетик-БГУ" сафида 26 та тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган. Шунингдек, у лиганинг энг яхши футболчиси ва энг яхши футболчиси дея эътироф этилганди. 2022 йил эса энг кўп гол урган осиёлик футболчилар ўнлигига киришга эришганди.

Алоҳида айтиш жоиз, Шимкент клуби Шерзод Насруллаевнинг хизматларига ҳам қизиқиш билдириб, таклиф билан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, шимкентликлар таркибида юртдошимиз Шаҳбоз Умаров ҳам ҳаракат қилади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика