"Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йил бошлайди

Narzulla Saydullayev
16 дек 2014, 14:05
Аввал хабар берганимиздек, "Оқ-тепа" янги мавсумга 20 декабрдан тайёргарликни бошлаши лозим эди.
Аммо айрим сабаблар туфайли, бу режага ўзгартириш киритилди. Янги режага кўра, "Оқ-тепа" 2015 йилги мавсумга тайёргарликни келасининг йилнинг 6 январидан бошлайди. Биринчи йиғин 17 январга қадар давом этади. Дастлабки йиғин клуб базаси ёнидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz