UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  0 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  39 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  32 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш" Янгиликлар

"Оқ-тепа" мураббийи Бахтиёр Эргашев: "Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мехмон жамоа мураббийи Бахтиёр Эргашев фикрларини билдирди.



"Авваламбор "Хоразм" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, биз  истаётган футболни йигитлар кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин, ўйинимиз чиқмади. Кўрдинглар, анча қийналдик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Нима ҳам дердим, ишлаяпмиз, мехнат қиляпмиз. Бугун асосий таркибда беш нафар ёш футболчини туширдик. Мақсадимиз кейинги йилга қадар яхши жамоани шакллантириш",- дейди Бахтиёр Эргашев.

- Таркибда муаммолар бор дедингиз. Мавсум бошида жамоа яхши таркибга эга эди. Давралар оралиғида уларни қўйиб юборилиши клубнинг стратегияси билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Иброҳим Томива, Шерзод Қодиров каби футболчиларимизни ижарага берганмиз. Қолган футболчилар ўз ихтиёри билан бошқа жамоага кетишган. 

- Клубда испаниялик Серхио Маринангели иш бошлаганини биламиз. Одатда испаниялик мураббийлар ўз жамоаларида испан футболига асосланган услубни шакллантришади. "Оқ-тепа" жамоасида ҳам яқин йилларда испан футболига хос бўлган ўйинни кўрамизми ёки клуб ўзининг мавжуд ўйин услубини шакллантиришга кўпроқ ҳаракат қиладими?

- Жамоамиз асосан испан футболи услуби яъни тики-така билан ўйнайди. Испаниялик мураббийни олиб келишдан мақсад клубда "Барселона" услубини шакллантириш, мураббий билан ҳамжиҳатликда ишлаш, тажриба орттириш. Кўрган бўлсангиз "Турон" ва "Нефтчи" билан ўйинларда қисқа ва ўрта паслар билан ҳаракат қилдик. Испаниялик мураббий ҳам Европа услубини олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бир йилда жамоада сиз истаган футболни шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак.

- Сарвар Жуманиёзовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Сарвар иқтидорли футболчи. Баллик схемада баҳолаганда 10 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Унга келажакда омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика