

"Ўйинда нималар бўлганини барча кўрди. "Нефтчи" Про лигадаги энг кучли жамоа ҳисобланади. Бугун тезкор гол ўтказиб юборганимиз учун ўйлаган режаларимиз амалга ошмади", – дейди Бахтиёр Эргашев.
- Бугун жамоада легионерлар кўриниш бермади...
- Легионерларга тўхталадиган бўлсак, уларнинг икки нафарида жароҳат бор. Шу боис ўйинларни ўтказиб юборишмоқда.
- Бунга қадар матбуот анжуманларида Алишер Шоғуломов иштирок этиб келаётганди...
- Алишер Шоғуломов бетоблиги сабабли матбуот анжуманида ўзим иштирок этяпман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.
- Талгат Нигматуллин яхши ижрочи ҳисобланади. Бошланғич таркибда майдонга тушмагани нима билан боғлиқ?
- Жароҳати борлиги учун таваккал қилишни истамадик. Захирада қолганини сабаби шу.



