"Оқ-тепа": Машғулотлар давом этади
09 окт 2013 22:14
Янгиликлар
Александр Токов мураббийлигидаги “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 13-тур учрашувига тайёргарликни бошлади. Тақвимга кўра, жамоамиз мазкур турда Нукуснинг “Орол” клубини қабул қилади. Хабарингиз бор, 12-турда Cамарқандда “Шердор” меҳмони бўлиб мағлубиятга учрадик. Ушбу беллашувдан сўнг бош мураббий футболчиларга бир кунлик дам берди. Кечадан яна машғулотларга киришилди.
Эслатиб ўтамиз, “Орол”га қарши ўйин 13 октябрь куни “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 16:30да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Орол”га қарши ўйин 13 октябрь куни “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 16:30да бошланади.

Фикрлар