UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

Онахоннинг дуоси... Янгиликлар

Онахоннинг дуоси...

Бугун тўрт кун давом этган "Олтин Куз" - 2016 фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозир ёзаётганларимни "пост" шаклида ижтимой тармоқлардан бирига ёзсам бўларди. Лекин, шу фестивални ўтказишда ёрдам берган барча-барчани кўплаб ўқувчиларига сайтимиз орқали билдиришни лозим топдим.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси? Бу мавзуни анча бўлди четга суриб қўйганимга. Мен бот-бот айтаман, пойдеворни яхшилаб ўрнатмас эканмиз, биргина Одил Аҳмедовга таяниб қолган МТЖ билан узоққа бора олмаймиз. Пойдевор йўқ экан, қайдан чиқсин янги Аҳмедовлар-у, Гейнрихлар... Ўтмишнинг Қосимов-у, Шацкихлари?

Шунинг учун биз биргаликда болалар футболини ривожи йўлида ҳозирдан ўз дастуримиз асосида иш бошлашимиз керак.

Одатда Ўзбекистонда ўтказилинадиган барча мусобақаларда ё чепмион, ё кубок соҳиби аниқланади. Европа, Жанубий Америка ва Осиёнинг аксар футболи ривожланган давлатларида бироз бошқачароқ. Уларда 12/14 ёшгача ҳар бир мусобақа фестивал кўринишида бўлади. Мусобақа давомида ота-оналар ким чемпион, менинг фарзандимга ҳам медаль борми қабиладаги саволларни жуда кўп бердилар. Уларнинг барига жавобимиз бир бўлди, бу ерда ҳамма чемпион, бу ерда ҳаммага олтин медаль бор. Якунда шундай бўлди ҳам. 


"Олтин Куз" - 2016 жорий йил ҳисобидаги тўртинчи фестивалимиз бўлди. Секин аста мураббийлар ҳам фестивал шаклидаги мусобақаларга кўника бошлашаяпти. Фақат натижага ўтиб кетишаётгани бироз нотўғри бўлди. Оддий ўйинда футболчиларни сўкмаслик керак. Булар энди 8 ёшга тўлдилар. Аввал уларга футбол ўйнашни мураббийни ўзи ўргатиши лозим. Турнирга ҳар куни бирон киши меҳмон бўлиб келди. Уларнинг барчаси деярли шу ҳолатларга эътибор қаратишди. 

"Японияда бундай эмас", - деб кулиб қўйди Сато. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, турнирни юқори савияда ўтишига ўзининг муносиб улушларини қўшган "Oreo", "Zizi", "Camera.uz" ва "Start" савдо белгиларига самимий ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар билан турнирнинг сифати ошди, "MY5" каналидан Дилшод Файз ва Асрор Мансуровга катта раҳмат! "Футбол20" аренаси бошқарувчиси ўзимизнинг Ҳамдам акага. Мусобақани ҳакамлар билан таъминлаб берган, Шуҳрат Пўлатов ва турнирни бошидан охиригача ёрдам берган Илҳом Ёқуббековга.


Ва сўнгги кун меҳмони сифатида турнирнинг тақдирлаш маросимида иштирок этган Миржалол Қосимов, Шуҳрат Рахмонқулов ҳамда Бахтиёр Ашурматовга раҳмат!

Кейинги мусобақамизга ҳам оз қолди. 15-16 октябрь кунлари Наманганнинг Тўрақўрғон туманида "Келажак Юлдузлари" мусобақамизнинг водийдаги фестивалини ўтказамиз. Тўрақўрғонда кўришгунча! 

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика