"Олтин куз" футбол фестивали ўз якунига етди

Xayrulla Xoliqov
8 ноя 2017, 20:53
2009-2010 йилда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилган навбатдаги "Олтин куз" футбол фестивали бугун ўз ниҳоясига етди.

Хабар бериб ўтганимиздек, бу гал мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ташкил этилган фестивал ёш футболчиларга манзур бўлди. Бу мусобақа Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил қилинди. "Олтин куз" футбол фестивалига "ChaCha" савдо белгиси бош ҳомий вазифасини бажарди. 

Мусобақа фестивал тартибида ўтгани боис жамоаларнинг очкоси ҳисобланмади ва якунда барча иштирокчиларга кубок, махсус диплом ҳамда олтин медаллар топширилди. Бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир.

Фестивал якунида ёш футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Кубок ва медалларни болакайларга Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев ҳамда таниқли мураббийлардан бири Рауф Инилеев топширди.   


Қуйида учинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз.

8 ноябрь. 

2009 йилда таваллуд топганлар

БЎСМ-16  -“Насаф” 1:1

“Спартак-2” - “Насаф-2” 0:0

“Пахтакор” - "Спартак" 3:0

“Junior Football” - “Қўқон-1912” 3:2

“Odil Junior” – “Дўстлик” 3:0

"Металлург" – “Мега Спорт” 0:3

2010 йилда таваллуд топганлар

"Мега Спорт" - "Локомотив" (А) 0:2 

"Бунёдкор" - "Локомотив-Бойсун" 1:3 

ИБЎСМ - "Истиқлол" 1:3

"Локомотив" (Б) - "Қўқон-1912" 3:0





Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia