UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди Янгиликлар

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи клуб ҳамда футболчиларга солинган жарималар бўйича қарор қабул қилди.

Хусусан, қарорга кўра "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин уч марта журналистларга интервью беришдан бош тортгани учун жами 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У дастлаб "Персеполис" - "Ал Ҳилол" ўйинида интервью беришдан бош тортган.

Шу боис аввалига 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Кейинчалик бу ҳолат финал баҳсларида яна икки бор такрорланди. Натижада 20 мингдан 40 минг доллар жарима солинди. Жами футболчи 50 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, "Ал Ҳилол" клубининг бошқа футболчилари - Салим Ал Довсари билан Осама Хавсави ҳам 10 минг доллардан жаримага тортилишди. Улар ҳам интервью бермасдан кетиб қолишган. "Ал Ҳилол" клубининг ўзи эса жами 74 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бунга сабаб:

1. Клуб футболчиси интервью бермагани учун - 10 минг доллар. (Ярим финал)

2. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" ўйини пайтида мухлислар майдонга ҳар хил буюмлар отгани ҳамда футболчилар кўзига лазер туширгани учун - 15 минг доллар.

3. Ўйиндан олдинги расмий машғулот ўз вақтида бошламагани учун - 4 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

4. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 20 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

5. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 25 минг доллар. (Финал, жавоб ўйини)

Шунингдек, ОФК Кубогида қатнашган Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 16 минг доллар миқдорида жарима солинди. Бунга сабаб ўйин пайтида тожикистонлик мухлислар тўсиқлардан сакраб ўтган ҳолда майдонга тушиб кетишга ҳаракат қилишган ва прожекторлар устига чиқмоқчи бўлишган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика